"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ҚУТУPИШ КАСАЛЛИГИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

Барчамизга маълумки, қутуриш касаллиги инсон ҳаёти, қолаверса ҳайвонот дунёси учун ҳам хавфли бўлиб, унинг оқибатида кўнгилсизликлар юзага келиши табиий.

Одамга қутуриш вируси касал ҳайвон, асосан ит тишлаганида ёки қутурган ҳайвоннинг сўлаги жароҳатли тери юзасига тушганида юқади. Сўлак билан тушган вирус жароҳат орқали қонга сўрилиб, асаб хужайраларига етиб боради ва касалликни юзага чиқаради. Қутуриш билан оғриган бемордан соғлом одамларга касаллик юқишиисботланмаган.

Хонадонда боқиладиган итлар рўйхатга олиниши ва профилактик тарзда қутуришга қарши эмланиши керак. Одамни тишлаган ит ветеринар назоратида 10 кун ушлаб турилади. Ит қутурган бўлса, 5-6 кун ичида ўлади.

Ит тишлаган одамларга тиббий ёрдам ҳозирги вақтда поликлиника қошидаги травматология пунктида кўрсатилади. Ит қопганда ҳосил бўлган жароҳатлар дарҳол совунлаб ювилади, атрофига йоднинг спиртли эритмаси суртилади. Жароҳат тикилмайди. Эмлаш учун қутуришга қарши вакцина қўлланилади. Эмланаётган одам ичкилик ичмаслиги, руҳан ва жисмонан толиқмаслиги керак.

Шифокор назоратида бўлиб, вақтида эмланган инсон қутуриш билан касалланмайди. Лекин, эмлаш жуда кечиктирилган ёки охиригача эмланмай қолган одамларда, албатта қутуриш кузатилиши мумкин. Шунинг учун ит тишлаган заҳоти, ит ветеринарлар, инсон эса шифокорлар назоратида бўлиши зарур. Теварак-атрофимизга нисбатан кузатувчанроқ бўлсак, дайди итларга бефарқ қарамай, уларга нисбатан дарров чора кўрилса, бу каби кўнгилсиз ҳодисалар кузатилмайди. Хонадондаги итларни ўз вақтида қутуришга қарши эмлашга ва ветеринария кўригидан ўтказишга ҳар бир уй эгаси масъул бўлиши керак.

Қутуриш касаллигининг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида туманимиздаги ушбу хизматга тааллуқли бўлган туман ИИБ, ДСЭНМ, Ветеринария бўлими, туман Ободонлаштириш бошқармаси ва кўп тармоқли марказий шифохона ходимлари "Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойи” деб эълон қилинган 2017 йилнинг февраль ойида бир қанча профилактик ишларни амалга оширишга эришдилар.

2017 йил учун 10500 бош уй ҳайвонини профилактик эмлаш режалаштирилган бўлиб, шу кунгача 840 бош ҳайвон профилактик эмланди ва эмлаш ветеринария мутахассислари томонидан ҳудудларда олиб борилмоқда.

Эмлаш ишларини узлуксиз олиб бориш учун эмлама заҳиралари мавжуд. Овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари ўз ҳудудидаги мавжуд ит ва мушуклар рўйхатини шу жойда фаолият юритаётган ветеринария ходимига тақдим қилиши керак.

А.ЯВБАСАPОВ, туман ДСЭНМ эпидемиолог

шифокори.

Б.БЕКЧАНОВ, туман ветеринария бўлими эпизоотолог ветеринария врачи.

С.ХОЛИМБЕТОВ, кўп тармоқли поликлиниканинг травматолог шифокори.

(Фото - http://uzssgzt.uz)

Янгиликни бўлишинг: