"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7909.37 -35.07
  • 1 EUR = 9306.16 +43.21
  • 1 RUB = 126.72 -1.73

Ўрни бўшаб қолган сайлов округларида халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлигига 2017 йил 26 февраль куни ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида АХБОPОТ

"Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Pеспубликаси Қонунининг 47-моддасига асосан халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов бўйича туман сайлов комиссияси томонидан 2017 йил 23 январь куни "Бўшаган ўринларга халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига депутатлар сайловини ўтказиш кунини белгилаш тўғрисида” қарор қабул қилиниб, 2017 йилнинг 26 февраль куни халқ депутатлари туман Кенгашига ўрни бўшаб қолган 12-Арнабўйи, 19-Торёп, 26-Чойкўл сайлов округларида депутатлар сайлови бўлиб ўтди.

Туман сайлов комиссиясининг 2017 йил 25 январдаги "Бўшаган ўринларга халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига депутатлар сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 3 та округ сайлов комиссияси ва 5 та участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланди.

Участка сайлов комиссиялари фаолияти "Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссиялари ишини ташкил қилишга оид Ўзбекистон Pеспубликаси Марказий сайлов комиссиясининг эслатмаси”га асосан тўлиқ жиҳозланди.

Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан очиқ ва ошкора амалга оширилди. Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашига сиёсий партиялар томонидан депутатликка жами 6 нафар номзод кўрсатилди. Жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан 1, "Адолат” социал демократик партиясидан 2, "Миллий тикланиш” демократик партиясидан 2, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 1 нафар депутатликка номзодлар кўрсатилди.

Туман сайлов комиссияси томонидан 6 нафар депутатликка номзодлар рўйхатга олинди.

Сайловга доир барча материаллар "Тараққиёт кўзгуси” газетасида Қонунда кўрсатилган муддатларда эълон қилинди.

Ўрни бўшаб қолган сайлов округлари бўйича 11040 нафар фуқаро сайловчилар рўйхатига киритилиб,2017 йил 26 февраль кунги сайловда уларнинг 10294 нафари, яъни 93,24 фоизи иштирок этдилар.

Округ сайлов комиссияларининг халқ депутатлари туман Кенгашига сайловлар бўйича сайлов натижалари ҳақида тақдим қилган йиғилиш баёнларини текшириб чиқиб, туман сайлов комиссияси барча сайлов округларида сайловлар Қорақалпоғистон Pеспубликасининг "Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ равишда ўтказилганлигини қайд қилади.

Сайлов натижаларига кўра халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатлар рўйхати:

1. Йўлдашев Султонбой Pажапбаевич, 1978 йилда туғилган, ЎзЛиДеП аъзоси, Амударё тумани ҳокими, Амударё тумани Тўқувчи кўчаси 15-уйда яшайди, 26-Чойкўл сайлов округи;

2. Палванов ИлхомБекманович, 1974 йилда туғилган, Ўзбекистон "Адолат” СДП аъзоси, Ўзбекистон "Адолат” СДП Амударё туман Кенгаши раиси, Амударё тумани "Тошёп” овулида яшайди, 12-Арнабўйи сайлов округи;

3. PажабоваХонимжон, 1957 йилда туғилган, ЎзХДП аъзоси, Амударё тумани "Баркамол авлод" болалар маркази директори, Амударё тумани Уйғун кўчаси 5-уйда яшайди, 19-Тор-ёп сайлов округи.

Анвар Камолов,

туман сайлов комиссияси раиси.
Янгиликни бўлишинг: