"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

ИНСОН ҲУҚУҚЛАPИ – ОЛИЙ ҚАДPИЯТ

Асосий қонунимиз Ўзбекистонда истиқомат қилаётган миллати, тили турлича бўлса-да, шу азиз Ватан равнақига ҳисса қўшишга интилаётган барча фуқароларнинг фахри, ғурури, ифтихоридир.

Боиси, унда барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлик-лари тўлиқ таъминланган бўлиб, уларнингдавлат ва жамият бошқарувида эркин иштирок этиши инсон ҳуқуқлари ва уларнинг кафолатлари сифатида ифодаланган.

Мустақиллик йилларида Конституциямиз негизида шакллантирилган қонунчилик асосида кенг қамровли ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар рўй берди, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятига хос замонавий тузилмалар шаклланди.

Конституциямизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, уларни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолатлари, фуқароларнинг асосий бурчлари масалаларига катта эътибор берилганлиги диққатга сазовордир.

Юридик амалиётда инсон ҳуқуқлари уч гуруҳга бўлинади: шахсий, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар.

Фуқароларнинг эркинлиги ва шахсий дахлсизлиги, фикрлаш, сўз, эътиқод эркинлиги, тураржой дахлсизлиги кабилар фуқароларнинг шахсий ҳуқуқлари сирасига киради. Бу ҳуқуқларни чеклаш мумкин эмас.

Сиёсий ҳуқуқлар ҳақида Конституциянинг 32-, 33-, 34-, 35-моддаларида батафсил баён этилган. Яъни 32-моддада: "Ўзбекистон Pеспубликасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади.

Давлат органларинингфаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби қонун билан белгиланади”, 34-моддада эса "Ўзбекистон Pеспубликаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

Сиёсийпартияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек, ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликниташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр-қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас”, дейилган. Шуларнинг ўзиёқ мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари кафолатларига юқори даражада эътибор берилаётганлигини кўрсатиб турибди.

Фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини янада кенгроқ рўёбга чиқариш мақсадида Ўзбекистон Pеспубликасининг сайлов тўғрисида қатор қонунлари, "Сиёсий партиялар тўғрисида”ги, "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, "Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлари қабул қилинган.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Pеспубликаси Конституцияси мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоясининг асосий ҳуқуқий кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.

Санобар Халбаева,

туман ФҲДЁ бўлими мудираси.

Янгиликни бўлишинг: