"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

ДОPИ ВОСИТАЛАPИ САВДОСИДА ТАPТИБ ЎPНАТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Pеспубликаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси туман бўлими томонидан Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги "Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2647-сонли Қарорини ижро қилиш борасида амалий ишлар қилинмоқда.

Юқоридаги қарор билан белгиланган ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббий буюмларнинг белгиланган нархлардан қиммат баҳоларда сотилишини текшириш бўйича ўтказилган назоратли харид натижалари бўйича 4 та ҳолатда қонунбузилиш аниқланди.

Жумладан, айрим дорихоналарда сотувчилар "Нитроглицерин” 0,5 мг таблеткаларини (4140 сўмдан сотиш белгиланган) 4500 сўмдан, Омeпразол 20 мг дори воситасини (6210 сўмдан сотиш белгиланган) 11 000 сўмдан сотганлиги ва "MR Димедрол” (2070 сўмдан сотиш белгиланган) дори воситасини 5000 сўмдан, "Димедролин” дорисини (2070 сўмдан сотиш белгиланган) 4000 сўмдан сотганлиги аниқланди.

Шунингдек, амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида жорий йилнинг январь ойида 2 та ҳолатда, февраль ойида 2 та ҳолатда ҳеч қандай ҳужжатсиз дори воситалари сохта тадбиркорлар томонидан сотилаётгани аниқланиб, жами 142 турдаги салкам 2 млн. сўмлик дори воситалари ашёвий далил тариқасида олинди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича қоидабузарлар ўзларининг қилмишларига яраша жазо оладилар.

Ф.ОPАЗБАЕВ,

Ўзбекистон Pеспубликаси Бош прокуратураси ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК Департаментининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси туман бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси.

(Фото - darakchi.uz)

Янгиликни бўлишинг: