"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

СОБИҚ ҚУPОЛДОШЛАP УЧPАШУВИ

15 февраль куни Афғонистондан собиқ иттифоқ ҳарбийлари олиб чиқилганига 28 йил тўлди. Шу муносабат билан ўша пайтдаги собиқ иттифоқнинг нотўғри сиёсати натижасида афғон жангларида иштирок қилган собиқ қуролдош дўстлар туманимиздаги Хотира боғида йиғилишиб, хотира ёдгорлиги пойига гулчамбарлар қўйишди.

Байналмилал жангчилар учун "Ўзбегим” ошхонасида дастурхон ёзилиб, байрам дастури ташкил қилинди. Ҳозирда Pеспубликамизнинг барча ҳудудларида фахрий аскарлар уюшмасининг "Ижтимоий ҳимоя” марказлари ташкил қилинган бўлиб, туманимизда фаолият юритаётган марказга бугунги кунда 370 нафардан ортиқ байналмилал жангчилар аъзо ҳисобланади. Афғон жангларида иштирок қилиб, турли даражадаги тан жароҳатини олган 24 нафар ногиронлар ҳам мазкур уюшма аъзоларидир.

Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг нақадар қадрли ва қимматли эканлигини таъкидлаб, барчани мана шундай дориломон кунларга шукрона қилиб яшашга чорлади. Ҳомийлар ташаббуси билан фахрий аскарларга совғалар топширилди.

Янгиликни бўлишинг: