"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

ЭНГ МУНОСИБ ЙИГИТЛАP ҲАPБИЙ ХИЗМАТГА ЖЎНАТИЛМОҚДА

Эркин ва тинч-хотиржам юртда яшаш энг олий бахтдир.

Мамлакатимиз фуқаролари ана шундай улуғ саодатга мушарраф бўлган толеи кулган инсонлар, десак ҳеч муболаға қилмаган бўламиз. Боиси, юртимизда дини, тили ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, барча миллат вакиллари эркин меҳнат қилиб, тинч-осойишта, кўнгилларда хотиржамлик ва эртаги кунга мустаҳкам ишонч билан умргузаронлик қилмоқдалар. Бунда мустақиллик йилларида Биринчи Президентимиз И.Каримов асос солган ва йил сайин такомиллашиб, жанговар қобилияти ошиб, малакали кадрлар билан таъминланган ва мустаҳкам моддий-техник базага эга бўлган миллий Армиямизнинг ўрни беқиёс.

Бугунги кунда юртимиз ўғлонлари учун армия сафида хизмат қилиш, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш муқаддас ва масъулиятли вазифага айланди. Собиқ иттифоқ даврида ўзбекистонлик йигитлар иттифоқ ҳудудининг турли бурчакларида, хорижий давлатларда ҳарбий хизмат бурчини ўтаган, уларнинг қизиқишлари, қобилиятлари инобатга олинмаган бўлса, бугунги кунда ҳарбий хизматга йигитлар қизиқиш ва салоҳияти инобатга олинган ҳолда саралаб олинади.

Шунингдек, аскарларимиз фақат ўз Ватани тинч-осойишталиги йўлида хизмат қиладилар, ўз қобилияти билан ҳарбий қудрати ошишига ҳисса қўшадилар.

Шу боисдан ҳам бугунги кунда армия сафида хизмат қилиш истагини билдириб, туман мудофаа ишлари бўлимига чақирув қоғози билан келаётган йигитлар сони кундан-кунга кўпаймоқда.

2016 йил 21 декабрда мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев "Ўзбекистон Pеспубликаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги Қарорига ва туман ҳокимининг 2017 йил 17 январдаги 9-сонли қарорига мувофиқ туман мудофаа ишлари бўлимидан ҳам чақирув ёшидаги йигитлар ҳарбий хизматга жўнатилмоқда.

Ўзбекистон Pеспубликасининг "Умумий мажбурий муддатли ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резерви хизматига чақирув ҳар йили февраль-март ойларида ўтказилиши белгиланган. Шунга мувофиқ бўлажак аскарларни муддатли ҳарбий хизматга жўнатиш маросимлари тантанали равишда ўтказилмоқда.

Шуниси диққатга сазоворки, миллий Армиямиз сафларига муддатли ҳарбий хизматга бориш истагинибилдириб, мурожаат қилаётган йигитларнинг ичидан энг муносиблари саралаб олинмоқда.

Армия сафига жўнатилаётган бўлажак аскарлар ҳам маънан, ҳам жисмонан етук, интеллектуал салоҳиятли, мамлакатимиз сарҳадлари дахлсизлигини, халқимиз осойишталигини ҳимоя қилишга қодир бўлган йигитлар эканлиги миллий армиямизнинг мудофаа қудрати яна ҳам ошишига хизмат қилади, албатта.

Туман мудофаа ишларибўлими йигитларни муддатли ҳарбий хизматга танлов асосида жўнатиш ишларини намунали олиб бориш билан бирга муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшлар бандлигини таъминлашга, уларнинг муносиб иш ўринларида меҳнат фаолиятини бошлашларига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

Ихтиёр НОДИPОВ,

туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: