"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Бўшаган ўринларга Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Марказий сайлов комиссиясининг ҚАPОPИ

Бўшаган ўринларга Қорақалпоғистон

Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига

номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида сиёсий партияларнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгашлари томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Марказий сайлов комиссияси ҚАPОP ҚИЛАДИ:

"Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгесига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига қуйидаги номзодлар рўйхатга олинсин:

Амударё тумани бўйича

34-сонли "Тўлқин” сайлов округи

1. Абдувалиев Абдурахман Абдулхаевич – 1956 йилда туғилган, партиясиз. "Ўзавтойўл” Давлат акциядорлик компанияси бошлиғи. ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши томонидан номзод қилиб кўрсатилган.

2. Палванов Илхом Бекманович – 1974 йилда туғилган, "Адолат” СДП аъзоси. Ўзбекистон "Адолат” СДП Амударё туман Кенгаши раиси. "Адолат” СДП Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши томонидан номзод қилиб кўрсатилган.

3. Юсупов Шухрат Бахромбаевич – 1983 йилда туғилган, ЎзМТДП аъзоси. Амударё тумани Маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи. ЎзМТДП Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши томонидан номзод қилиб кўрсатилган.

4. Юсупов Шукурло Шамуратович – 1973 йилда  туғилган, ЎзХДП аъзоси. "Амударёдавсувмахсуспудрат” давлат унитар корхонаси директори. ЎзХДП Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши томонидан номзод қилиб кўрсатилган.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Марказий сайлов комиссияси раиси:         

Е.Джуманазаров.

№41, 2017 йил 10 февраль.

Янгиликни бўлишинг: