"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7909.37 -35.07
  • 1 EUR = 9306.16 +43.21
  • 1 RUB = 126.72 -1.73

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг ҚАPОPИ

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида

"Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Pеспубликаси Қонунининг 26-моддасига асосан бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига депутатликка номзодларни рўйхатга олиш тўғрисидаги сиёсий партиялар туман Кенгашлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, туман сайлов комиссияси ҚАPОP ҚИЛАДИ:

I. Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлигига номзод қилиб қуйидагилар рўйхатга олинсин:

№ 12- "Арнабўйи” сайлов округи бўйича:

1. Палванов Илхом Бекманович – 1974 йилда Амударё туманида туғилган. Ўзбекистон "Адолат” СДП аъзоси, Ўзбекистон "Адолат” СДП Амударё туман Кенгаши раиси. Амударё тумани "Тошёп” овулида яшайди. Ўзбекистон "Адолат”  СДП Амударё туман Кенгаши томонидан номзод сифатида кўрсатилган.

2. Уразбаев Мансур Ахмаджанович – 1985 йилда Амударё туманида туғилган. Ўзбекистон "Миллий тикланиш” ДП аъзоси, Ўзбекистон Pеспубликаси "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Амударё туман Кенгаши раиси. Амударё тумани "Тошёп” овулида яшайди. Ўзбекистон "Миллий тикланиш” ДП Амударё туман Кенгаши томонидан номзод сифатида кўрсатилган.

№ 19-"Торёп” сайлов округи бўйича:

1. Pажабова Хонимжон – 1957 йилда Амударё туманида туғилган. ЎзХДП аъзоси, Амударё тумани "Баркамол авлод” болалар маркази директори. Амударё тумани Уйғун кўчаси 5-уйда яшайди. Ўзбекистон ХДП Амударё туман Кенгаши томонидан номзод сифатида кўрсатилган.

2. Эрниязов Алимбой Эрдашевич - 1976 йилда Амударё туманида туғилган. Ўзбекистон "Миллий тикланиш” ДП аъзоси, Амударё тумани маданият ва спорт ишлари бўлими туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази директори. Амударё тумани Ибн Сино кўчаси 20-уйда яшайди. Ўзбекистон "Миллий тикланиш” ДП Амударё туман Кенгаши томонидан номзод сифатида кўрсатилган.

№ 26-"Чойкўл” сайлов округи бўйича:

1. Йўлдашев Султонбой Pажапбаевич – 1978 йилда Амударё туманида туғилган. ЎзЛиДеП аъзоси, Амударё тумани ҳокими. Амударё тумани Тўқувчи кўчаси 15-уйда яшайди. Ишбилармонлар ҳаракати-ЎзЛиДеП Амударё туман Кенгаши томонидан номзод сифатида кўрсатилган.

2. Кенжаев Икрамбай Эшимбетович – 1972 йилда Амударё туманида туғилган. Ўзбекистон "Адолат” СДП аъзоси, "Тахиатош дон маҳсулотлари” АЖ "Манғит дон” филиали бошлиғи. Амударё тумани Амир Темур номли овулда яшайди. Ўзбекистон "Адолат”  СДП Амударё туман Кенгаши томонидан номзод сифатида кўрсатилган.

II. Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларига "Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Pеспубликаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ депутатликка номзод этиб рўйхатга олинган номзодларни тегишли округлар бўйича сайлов бюллетенларига (алифбо тартибида) киритиш топширилсин.

III. Ушбу қарор "Тараққиёт кўзгуси” газетасида эълон қилинсин.

Туман савлой комиссия раиси:                А.Камолов.

Туман сайлов комиссияси котиби:      Б.Жуманиязов.

№18, Манғит шаҳри,

2017 йил 9 февраль.

Янгиликни бўлишинг: