"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги янада такомиллаштирилмоқда

Ўзбекистон Pеспубликаси Жиноят кодекси амалга киритилган вақтдан ҳозирга қадар мамлакатимизда давлатнинг жиноят-ҳуқуқий муҳофаза қилиш функциясини ҳамда унинг олдига қўйилган шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлигини жиноий тажовузлардан қўриқлаш, шунингдек жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларни Pеспублика Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялаш каби вазифасини мувафақиятли бажариб, замон билан ҳамнафас равишда такомиллаштирилмоқда.

Жиноят кодекси ва Жиноят-процессуал кодекслари қабул қилингандан буён уларга бир неча қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида тайёрланган Ўзбекистон Pеспубликасининг «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ва «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуни либераллаштириш сиёсати сари қўйилган жиддий қадам бўлди.

Мазкур қонунга кўра, жиноятлар таснифи тубдан ўзгартирилди. Натижада, оғир ва ўта оғир тоифадаги жиноятларнинг қарийб 75 фоизи ижтимоий хавфи катта бўлмаган ҳамда унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифасига ўтказилди.

Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида халқимизнинг табиати, феълига мос келадиган ярашув институти амалиётга жорий қилиндики, бу ҳам эътирофга лойиқ ютуқларимиздан ҳисобланади.

Бугунги кунда юртимизда 60 та жиноят таркиби бўйича ярашув институтини қўллаш имконияти мавжудлиги ҳам ислоҳотларнинг яққол самарасидир.         

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш борасида 8 та энг устувор соҳалар бўйича 45 та аниқ тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи Комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Фармонни ижро этиш доирасида Ўзбекистон Pеспубликаси Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик процессуал, Хўжалик процессуал кодексларига ва бир қатор бошқа қонун ҳужжатларига зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Киритиладиган бу ўзгариш ва қўшимчалар фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари жиноятларни тўғри ва аниқ квалификация қилишига, айбдор шахсларга одил жазо тайинланишига хизмат қилади.

С.Давлетмуратов,

жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

(Фото - http://glotr.uz)

Янгиликни бўлишинг: