"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Ўзбекистон - кучли саккизликда

Туркияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Ўзбекистон терма жамоаси Греция терма жамоаси устидан ғалаба қозонди.

Учрашувнинг  биринчи бўлими яккакурашларга бой бўлди. Майдон марказида ярим ҳимоячимиз Искандаровнинг йўқлиги бизнинг ўйинимизга ўз таъсирини ўтказди. Умуман олганда тенг курашлар остида кечган баҳсда биринчи бўлиб ҳисобни ҳамюртларимиз очди. Аббосбек Махсталиевнинг чиройли зарбасини рақиб дарвозабони қайтаришга ожизлик қилди. Аммо тўп киритилгандан сўнг ўйинчиларимиз кутилмаганда ҳотиржамликка берилиб кетдилар ва бу учун рақиб бизни жазолади. Катта куч билан олдинга борган греклар пенальти ишлашни уддасидан чиқди, рақибимиз сардори эса нуқтадан адашмади.

Иккинчи бўлим ҳам тенг курашлар остида бошланди. Ҳамюртларимиз мураббий берган кўрсатмаларни аъло даражада бажарди. Ҳимояда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилган футболчиларимиз позицион ҳужумга ўтиб, рақибни ўз жарима майдонида ўйин қоидасини икки бор бузишга мажбур этдилар. Ҳакам эса ҳақли равишда 11-метрлик нуқтани кўрсатди. Икки пеналти ва икки гол. Якуний ҳисоб 3:1, Ўзбекистон илк бор Жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўлланмани қўлга киритди!


Манба: http://uz24.uz/

Янгиликни бўлишинг: