"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Амударё туманида 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2017 йилги иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор вазифалари ҳақида туман ҳокимининг ҳисоботи тўғрисида

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Конституциясининг 97-моддасига, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қорақалпоғистон Pеспубликаси Қонунининг 221-моддасига ҳамда халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши Pегламентининг 6012-моддасига асосан Амударё туманида 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2017 йилги иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор вазифалари ҳақида туман ҳокими С.Йўлдашевнинг ҳисоботини тинглаб ва муҳокама қилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши ҚАPОP ҚИЛАДИ:

1. Амударё туманида 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2017 йилги иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор вазифалари ҳақида туман ҳокими С.Йўлдашевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

2. Амударё туманида 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2017 йилги иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор вазифалари ҳақида туман ҳокимининг ҳисоботи қониқарли деб топилсин.

3. Ҳисобот даврида энг муҳим устувор вазифаларнинг бажарилишида:

– масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Mangit invest plyus” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси (Қ.Боймуротов), "Mega Amudaryo” масъулияти чекланган жамияти (Г.Аллабергенов), "Amudaryo buyan” масъулияти чекланган жамияти (А.Садуллаев), "Агат авто қурилиш сервис” шўъба корхонаси (С.Қурбонбоев) ва "Jumamurod Nonvoy” фермер хўжалиги (О.Қурбонбоев) томонидан экспорт режалари бажарилмаганлиги;

– Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1167-сонли қарорига мувофиқ намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши ишларида "Амударё қурилиш” масъулияти чекланган жамияти (Т.Ядгаров) томонидан сусткашликка йўл қўйилгани;

– "Элликқалъа нефтебазаси” унитар корхонаси Қаратау филиали (Н.Собиров), "Қорақалпоқагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятига қарашли Амударё туман филиали (У.Бекниязов), "Шимолгазтаъминот” унитар корхонасининг "Амударётумангаз” филиали (Ш.Тажибаев) ва "Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти туман электр таъминоти корхонаси (А.Юлдашев) томонидан дебиторлик қарздорликнинг ўсиб кетишига йўл қўйилгани кўрсатиб ўтилсин.

4. Амударё туман ҳокимлиги (С.Йўлдашев):

– 2017 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялаш йўналишидаги ислоҳотларни, айниқса, саноатда ва қишлоқ хўжалигини тубдан тизимли ўзгартиришларни сўзсиз давом эттириш, шунингдек, кичик бизнесни жадал ривожлантириш ва ушбу соҳа вакилларининг манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш;   

– 2017 йилда маҳаллий бюджет даромадлари базасини кенгайтириш, молиявий потенциалини мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллий бюджетнинг республика бюджетидан олинадиган субвенция миқдорини камайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, корхона-ташкилотлар билан биргаликда йил охирига қадар субвенция улушини камайтириш иложларини кўриш;

– "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурига киритилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва ушбу тадбирларнинг бажарилишини тизимли назорат қилиш;

– 2017 йилги Инвестиция дастурига киритилган  ижтимоий соҳа ва муҳандислик-коммуникация объектларини ўз вақтида фойдаланишга топшириш бўйича зарур чораларни кўриб бориш;

– қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалардаги турар жойлар қурилиши бўйича йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш ҳамда бу борадаги ишларда тегишли ташкилотлар масъулиятни ошириш;

– 2017-2021 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий тадбирларини сўзсиз амалга ошириш;

– 2017 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш, айниқса, коллеж битирувчиларини ишга жойлаштиришнинг аниқ иложларини кўриб бориш;

– 2017 йилда экспорт кўрсаткичларининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида эспортёр корхоналарга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш топширилсин.

5. Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари раислари ва депутатларига:

– 2017 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим йўналишларининг мақсадли дастурларининг бажарилишини доимий назоратга олиш ва танқидий жиҳатдан баҳо бериш, жамоат ва нодавлат ташкилотлари билан биргаликда дастурларнинг бажарилиши устидан жамоат назоратини амалга ошириш;

– дастур лойиҳаларининг бажарилиши юзасидан ҳудуддаги тегишли ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини доимий комиссиялар мажлисларида муҳокама қилиб бориш;

– туман ҳудудини ривожлантириш бўйича белгиланган лойиҳаларнинг амалга оширилишини ўз сайлов округларида назорат қилиш вазифалари топширилсин.

6. "Тараққиёт кўзгуси” газетаси, Амударё телевидениеси ва amunews.uz веб-сайти таҳририятларига ушбу қарорни ҳамда туман ҳокимининг ҳисоботини ёритиш тавсия этилсин.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М.Казаков зиммасига юклатилсин.

Сессия раиси:  М.Саъдуллаев.

Сессия котиби:  Б.Шерманов.

2017 йил 26 январь. 101/28-05-сон

Янгиликни бўлишинг: