"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Хотира турнири ўтказилди

29 январь куни 3-сонли Амударё академик лицейи спорт залида Pажапбой Йўлдашев хотирасига бағишланиб, спортнинг каратэ тури бўйича ўтказилган очиқ турнир яхшилар ёди абадий бўлишини барчамизга яна бир бор эслатди.

Pажапбой Йўлдашев! Унинг самимийлик ёғилиб турадиган нурли сиймоси туманимиз халқи хотирасида бир умр яшайди. Шу эл тинч-осойишталиги, фаровонлиги учун ҳузур-ҳаловат билмай меҳнат қилиб, туманимизни мамлакатимизда ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий, маданий ва бошқа соҳаларда ўз ўрнига, нуфузига эга ҳудудга айлантирди. Қатъиятли, ўзига ва атрофидагиларга нисбатан ўта талабчан, изланувчан, халққа ғамхўр, ҳар қандай ҳолатда ҳам одамлар билан тил топиша оладиган бағрикенг, соғлиги ёмон бўлишига қарамай, ҳаётининг сўнгги кунларида ҳам халқ ғами билан яшаб, Амударё устига замонавий темир-бетон конструкцияли кўприк қуриш лойиҳасини келгуси йилларнинг манзилли дастурига киритишга муваффақ бўлган бу фидойи инсон таъбир жоиз бўлса, ўз меҳнатлари билан ўзига жуда маҳобатли ҳайкал қўйиб кетди, десак муболаға бўлмас.

3-сонли Амударё академик лицейининг кириш фойесига туманимизнинг собиқ раҳбари, ҳурматли Pажапбой Йўлдашев меҳнат фаолиятининг турли йилларида олинган суратлари жой олганстендлар ўрнатилган, катта экранли телевизорда хотира лавҳалар намойиш этилиб, ташриф буюрувчилар унинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти билан таништирилмоқда.

Очиқ хотира турнири меҳмонлари – Қорақалпоғистонда каратэ спортини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон каратэ Федерацияси билан тузилган шартнома асосида келган япониялик мутахассис, қорабелбоғ 2-ДАН соҳибаси Орисо Китамури, Қорақалпоғистон каратэ Федерацияси раиси Pустам Казаков, Федерация мутахассислари, Хоразм вилояти каратэ Федерацияси раиси Шерипбой Сапоев ва туман ҳокимлиги вакиллари лицей остонасида нон-туз билан қарши олинди.

Очиқ хотира турнирини туман ҳокими ўринбосари М.Темирбоев очди.

Туманимиз каратэ спорти билан шуғулланувчи турли ёшдаги, вазндаги ўқувчи-ёшлар, Қорақалпоғистон Pеспубликасининг турли туманларидан, Нукусдан ва Хоразм вилоятидан ташриф буюрган каратэчилар иштирокидаги мусобақалар ниҳоятда кескин ва қизиқарли бўлди.

– Бизни мусобақага тайёрлаш жараёнида мураббийларимиз Амударё тумани ҳокими Pажапбой Йўлдашев ўқувчи-ёшларга жуда ғамхўр ва оқил раҳбар бўлганлигини таъкидлаб, унинг ҳаёт йўли билан таништиришди. Шунинг учун турнирга зиммамизга улкан масъулиятни ҳис қилган ҳолда келдик ва биринчи, иккинчи ўринларни эгалладик, – дейди нукуслик моҳир каратэчилар Дилноза Карамаддинова, Дурдона Оймурзаева, Асал Давлетовалар.

– Менинг Манғитга иккинчи марта келишим. Аслида Ўзбекистон Pеспубликаси каратэ Федерацияси таклифига биноан каратэ бўйича Токиода бўладиган олимпиадага қорақалпоғистонлик иштирокчиларни тайёрлаш учун келганман. Бугунги очиқ хотира турнирининг илк лаҳзаларидаёқ Қорақалпоғистонда каратэ оммалашиб, болаларнинг маҳорати анча ошиб қолганлигига гувоҳ бўлиб, қувондим, - дейди япониялик мутахассис Орисо Китамури.

Туманимизда спортнинг каратэ тури ривожланишига улкан хизмат қилган мураббий, хотира турнири ташкилотчиларидан бири Илҳом Эримметов:

– Бугунги хотира турнирида туманимиз ёшларининг ғолиблик учун интилишида улкан маъно бор. Чунки туманимизнинг собиқ ҳокими Pажапбой Йўлдашев шу элдаги катта-ю кичикнинг бирдай ҳурмат-эҳтиромига сазовор инсон эди, – дейди фахр билан.

Беллашувлар тобора қизғин тус олди.

Хотира турнири ғолибларига медаллар, турнир ташкилотчиларининг Фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари топширилди.

Тақдирлаш маросимида туман ҳокими С.Йўлдашев иштирок этди ва ғолибларни қизғин қутлади.

Ойгул PАЖАБОВА.

М.ШОМУPОДОВ олган сурат.

Янгиликни бўлишинг: