"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

АМУДАPЁ ТУМАНИ: ИНТЕPНЕТ ЖУPНАЛИСТИКА PИВОЖИ

Бугун давр билан ҳамнафас бўлишни истаган киши албатта, атрофимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар, янгиликлардан хабардор бўлиб боради. Ахборотни етказиш ҳақида гап кетганда айтиш керакки, яқин-яқинларгача оммавий ахборот воситалари асосан матбуот, радио ва телевидение кўринишларида тасаввур этилар эди. Бироқ, эндиликда бутун дунёда Интернет-журналистикаси ҳам алоҳида, келажак оммавий ахборот воситаси сифатида эътироф этилмоқда.

Интернет орқали ахборот олишнинг муҳим жиҳатлари шундан иборатки, масалан, агар газета ҳар ойда икки марта чоп этилса, ёки теле - ва радиоканаллар кунига маълум соат эфирга узатилса, интернет-нашр у ёки бу воқеа тўғрисидаги ахборотни янгилаш борасида чекланмаган имкониятларга, матн учун кенг майдонга эга. Иккинчидан, Интернетда "икки томонлама алоқа” — "feed-back” имконияти бор. Ҳар бир фойдаланувчи Интернетда чоп этилган материалга ўзининг муносабатини билдириши, фикрини қолдириши, қўшимча қилиши ёки ахборотни таҳрир қилиши мумкин. Шунингдек, сайтдаги мақолага қўшимча электрон манбаларни илова қилиш, овозли ва видеоматериалларни жойлаштириш мумкин.

Шу жиҳатлари билан оммавий ахборот воситаси сифатидаги Интернет сайтлари бугун миллионлаб ўқувчилар аудиториясига эга бўлмоқда. Юртимизда ҳам бу каби информацион порталлар сони ва уларнинг ўқувчилари кун сайин ортмоқда. Қувонарлиси, 2012 йилдан бошлаб туманимизда ҳам давр талаби асосида ана шундай хайрли ишга қўл урилди. Дастлаб «Тараққиёт кўзгуси» газетасининг Интернетдаги расмий саҳифаси сифатида иш бошлаган www.amunews.uz веб-сайтининг ўтган йил охирларига келиб мустақил ОАВ сифатида рўйхатдан ўтгани нафақат сайтдаги маълумотлар ҳажмининг, балки сайтга ташриф буюрувчилар сонининг ҳам сезиларли даражада ошишига замин яратди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Pеспубликасида 14 мингдан зиёд интернет сайтлари рўйхатдан ўтган бўлса, www.amunews.uz сайти www.uz порталининг топ рейтинги бўйича биринчи мингталик ичида ўз ўрнини топган. Биз юртимиздан йироқ бўлсак ҳам ўз туманимиз ҳаёти, унда содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий воқеалардан дунёнинг исталган нуқтасида туриб хабардор бўлиш имкониятига эга бўлдик. Бундан ташқари, мазкур сайт кенг қамровлилиги билан ҳам алоҳида ажралиб туради. Сайтда фақат янгиликлар билан чекланиб қолмасдан, фото шарҳлар, дунё манзаралари, машҳур шахслар ва саналар ҳақида маълумотлар, турли хил ижтимоий сўровномалар жой олган.

Инсон умри давомида ахборот оқимида яшайди, шунингдек кун давомида ҳам ахборот олами билан ёнма-ён ҳаёт кечиради. Эрталабки нонушта пайтида телевизор кўрамиз ёки радио тинглаймиз, дам олиш вақтида газета ёки журнал ўқиймиз. Хизмат хонамиздаги компьютерни ёқишимиз билан уни Интернетга улаймиз ва янгиликлар оқимига шунғиймиз. Эндиликда дунё ва мамлакатимиздаги етакчи ахборот агентликларининг веб-саҳифалари, машҳур газеталарнинг интернет талқини билан танишишдан ташқари албатта, туманимиз ҳаётининг Интернетдаги кўзгуси – www.amunews.uz веб-сайтига ҳам ташриф буюриб, туманимиз янгиликлари билан тезкор ва қулай тарзда танишамиз. Дарвоқе, сайтнинг мобил версияси ҳам сайт билан ҳамроҳ бўлишда бизга катта ёрдам беради.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу веб-сайт таҳририяти ходимларини 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин юракдан табриклайман, ишларига омад тилайман.


Pаҳматулла Матқурбонов,

туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг "Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳи” раҳбари.

Янгиликни бўлишинг: