"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

Сайёр қабуллар ўтказилмоқда

Ўзбекистон Pеспубликаси Ички ишлар вазирлиг Академияси томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида аҳоли билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган бўлиб, бундан кўзланган мақсад Ўзбекистон Pеспубликасининг халқ манфаатига хизмат қилувчи амалдаги Қонунлари, Президент Фармонлари ва Қарорлари, масъул вазирликларнинг қарор ҳамда фармойишларининг ижросини таъминлаш, ички ишлар органларининг халқ билан мулоқот қилиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир фаолиятини тадқиқ этиш, ички ишлар органларининг  профилактика хизматлари олдига қўйилаётган вазифаларнинг тўлақонли бажарилишини таъминлаш, профилактика инспекторларининг иш сифати ва масъулиятини ошириш, уларнинг хизмат ва турмуш  шароитларини чуқур ўрганишдан иборат.

Бу каби учрашувлар туманимизда ҳам ўтказилди. Учрашувлар Ўзбекистон Pеспубликаси Ички ишлар вазирлиги Академияси профессор-ўқитувчилари, жиноят қидирув, тергов ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, Шахсий таркиб билан ишлаш, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш хизматлари, Pеспублика Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Хотин-қизлар қўмитаси ва бир қатор илмий-амалий ва маданият марказлари ҳамда "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, шунингдек, бошқа бир қатор давлат бошқарув органлари, жамоат тузилмалари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Учрашувларда Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ташкил этилаётган бу учрашувлар фуқаролар мурожаатларига вақтида жавоб қайтариш, муаммоларини жойнинг ўзида бартараф этиш, энг муҳими, аҳолининг давлат идораларига ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

Сайёр қабул гуруҳи фаолияти давомида бугунги куннинг устувор вазифаларидан бўлган тадбиркорлик соҳасида яратилган имкониятлар, бу борада қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида фуқароларга кенг тушунча берди. Мурожаатларни ўрганиш билан бир қаторда, ҳуқуқий тарғибот ишлари ҳам амалга оширилди. Бундай қабуллар ҳар куни, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жадвал асосида олиб борилмоқда.

Учрашув якунида ички ишлар органлари тизимидаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда ички ишлар органларининг профилактика хизматлари фаолиятини такомиллаштириш, ички ишлар органларининг халқ билан самимий мулоқотини изчил йўлга қўйиш борасида таклифлар билдирилди.

Учрашувларда аҳолига мавжуд қонунларга оид эслатмалар ҳам тарқатилмоқда. Бу эса жойларда турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

(Фото - http://sof.uz)

Янгиликни бўлишинг: