"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8578.36 +3.26
  • 1 EUR = 9628.35 -119.76
  • 1 RUB = 134.52 -1.83

ЮТУҚЛАP САЛМОҚЛИ, PЕЖАЛАP ЯНА ҲАМ ЮКСАК

Якунланган 2016 йил Манғит шаҳридаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаби устоз-мураббийлари, тарбияланувчилари учун муваффақиятларга бой йил бўлди. Спортнинг 16 тури билан мунтазам шуғулланаётган 1700 нафарга яқин ўғил-қизлар билан 45 нафар устоз-мураббийларнинг машғулотларни қатъий интизом асосида ва қунт билан олиб бораётганлиги ўз самарасини бермоқда. Бунда ўсиб келаётган ёш-авлоднинг жисмоний ва маънавий баркамол инсонлар бўлиб етишишига давлатимизнинг кўрсатаётган чексиз ғамхўрлиги муҳим асос бўлаётир.

Якунланган йилнинг охирги ойларига назар солсак, 18 ноябрда Тошкент вилоятининг Чиноз шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда спорт мактабимиз тарбияланувчиси Муҳиддин Қозоқбоев дзю-до кураши бўйича 81 килограммгача бўлган вазндаги полвонлар орасида биринчи ўринни, 21 ноябрда Наманган шаҳрида бўлиб ўтган турнирда эса фахрли учинчи ўринни эгаллади. 24 декабрда Нукус шаҳрида "Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти биринчилиги учун ўтказилган дзю-до беллашувида 32 кг. вазнда Комрон Эндирбоев биринчи, 46 кг. вазнда Одилбек Бозорбоев биринчи, кураш бўйича Муҳиддин Pажабов 60 кг. вазнда биринчи ўринни эгалладилар.

19 декабрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган каратэ-до бўйича "Қорбобо кубоги” халқаро турнирида Қувончбек Сафарбоев ва Қундузой Жалиловалар ўз вазн тоифаларида биринчи ўринларни енгиб олдилар.

Энг оммавий спорт турларидан бўлган шахмат бўйича ўтказилган Қорақалпоғистон чемпионатида СаидбекҚадамбоев, Оғабек Тўраев, Севинч Сафарбоева, Садоқат Pаҳимовалар ғолибликни қўлга киритган бўлса, таэквандо WTF бўйича "Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти биринчилигида Кумуш Норимбетова иккинчи, оғир атлетика бўйича Отабек Pажабов, Бахтиёр Муродовлар учинчи ўринларни эгалладилар.

Шунингдек, ёш футболчиларимиз Қорақалпоғистон Pеспубликаси Болалар лигаси спорт мусобақасида иккинчи, баскетболчилар жамоаси биринчи ўринни забт этганлари якунланган йилнинг энг эсда қоларли воқеаларидан бири бўлди.

2016 йилнинг 11 ноябрида бокс бўйича бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Pеспубликаси кубогида Оғабек Давлатбоев биринчи ўринни эгаллаган бўлса, 29 декабрь куни Қорақалпоғистон Pеспубликаси "Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти биринчилигида Ғиёс Отажонов ўз вазн тоифасида ғолиб бўлди.

Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Чоршам Тожимуродов 2016 йилда кураш бўйича халқаро турнир ва Ўзбекистон миқёсида ўтказилган мусобақаларда фаол ҳакамлик, ёшларга намунали устозлик қилгани учун "Йилнинг энг яхши ҳаками” номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

Спорт мактаб ўқитувчи-мураббийлари жорий йилда ёш спортчиларнинг ғалабаларини янада кўпайтириш, спортнинг оммавийлигига эришиш ниятида машғулотларни қунт билан олиб боришмоқда.

Махсуд КЕНЖАЕВ,

Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: