"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

“Обод турмуш йили“ янгиликлари

Коллекторлар реконструкция қилинмоқда

Ҳозирги кунда туманимизда 39584 гектар суғориладиган майдон мавжуд бўлиб, бу майдонларга жами 1578.4 км. узунликдаги коллектор дренаж тармоқлари хизмат қилади. Шундан 290.8 километрини хўжаликлараро коллекторлар, 1287.6 километрини эса ички хўжалик коллекторлари ташкил этади.

2013 йилда туманимизда 14.5 км. узунликдаги "К-10” коллекторини реконструкция қилиш ишлари режалаштирилиб, шундан 6.4 км қисмида реконструкция ишлари тугалланди. Бу ишларга 383 млн. сўмлик маблағ сарфланди.

Айни кунда "К-10” коллектори реконструкция ишларида 4 та экскаватор ва 2 та бульдозер қатнашмоқда.

"К-10” коллекторининг қолган 8.1 кмлик. қисмида ҳам реконструкция ишларини амалга ошириш мақсадида лойиҳа ҳужжатлари тайёрланмоқда.

 

Мижозлари кўп уста

"Чойкўл” қишлоғида уй меҳнати ва оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчилар кўпчиликни ташкил этади. Дурадгор уста Комилжон Қўчқоров ана шундай тадбиркорлардан. Отаси Уста Қўчқордан дурадгорлик сирларини пухта ўрганган Комилжон Қўчқоров бугун бу ҳунарни ўз фарзандларига, қишлоқ ёшларига ўргатмоқда.

- Мўл даромад топаман, деган одамга қишлоғимизда имконият кўп, - дейди у.

Ҳақиқатан ҳам ҳар йили овулдаги якка тартибда иморат қурувчилар янги уй-жойларининг, поли, дераза ромлари, эшик ва дарвозаси, шифтидан тортиб томини шифер биланёпишгача бўлган устакорлик ишларини Комилжон устага ишлатиш учун навбат талашишлари бежизга эмас. Чунки Комилжон устанинг қўлидан чиққан ҳар бир иш санъат даражасида нафис, чирой ва мустаҳкамлиги билан ажралиб туради.

Фарзандлари, яқинларига, овул ёшларига устоз-шогирд анъанасига мувофиқ касб-кор ўргатиб, оиласи учун мўл даромад тотиб, кўнгли хотиржам, турмуши обод яшаётган Комилжон уста ва унинг шогирдлари айни кунларда ҳам қишлоқдаги янги иморатлар қуришида меҳнат қилишмоқда.

Йўлларимиз равон бўлади

"Обод турмуш йили”да туманимизда ички хўжалик йўлларини таъмирлаш ва қайта қуриш ишларига алоҳида эътибор берилмоқда.

Ҳозирги кунда туманимиздаги Амир Темур номли, "Ўрта қалъа” ва Қипчоқ овулларидаги 4.670 км. узунликдаги йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Тендер баҳоси 426.913 минг сўм бўлган бу қурилиш ишлари туман йўл хўжалиги, пудрат, таъмирлаш, фойдаланиш давлат корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.

 

Сув тармоқлари қурилмоқда

Айни пайтда туманимизда шаҳар ва қишлоқ аҳолисига тоза ичимлик суви етказиб беришни янада яхшилаш мақсадида сув тармоқлари қурилиши ишлари қизғин давом этмоқда.

2013 йилда туманимизда жами 52.4 км. узунликдаги сув тармоқларини қуриб битказиш режалаштирилган бўлиб, бу ишларга 32844.2 миллион сўмлик маблағ ажратилмоқда.

Ичимлик сув тармоқлари қурилиши "Керамика қурилиш” МЧЖ, «Амударё ҚМ» МЧЖ ва "Амударё қурилиш” МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда.

 

Мўл ҳосилдан нишона

Бу йил туманимиз бўйича 16050 гектар майдонга чигит экилиб, далаларда тўлиқ ниҳол ундиришга эришилди. Пахтакор деҳқонларимиз бу йилнинг баҳор ойларидаги табиат инжиқликларини мардонавор енгиб, униб чиққан ҳар бир туп ғўза ниҳолини сақлаб қолишга ҳаракат қилдилар. Бу борада қилинган фидокорона меҳнатлар зое кетмади.

Ҳозирги кунда 255 та фермер хўжаликлари ва 6 та ёрдамчи хўжаликлар далаларида экилган ғўзалар яхши парвариш натижасида ривожланиш фазасига кирди.

Шу кунгача туманимиз бўйича барча далалардаги ғўзалар бир марта тўлиқ озиқлантирилди, 4-5 марта қатор ораларига ишлов берилди. 5000 гектар майдондаги ғўза қондириб суғорилди.

Ғўза қатор ораларига ишлов беришда 361 та культиватор агрегатлари бетўхтов ишлатилмоқда.

Шуниси қувончлики, туманимизнинг 9000 гектарга яқин майдонидаги ғўзалар ёппасига гуллаб, мўл ҳосил тўпланаётганидан дарак бериб турибди.

 

Баскетболчилар мусобақаси

Шу йилнинг 25 июнь куни 7-сонли умумтаълим мактаби спорт залида "26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни”га бағишланиб спортнинг баскетбол тури бўйича 1-сонли БЎСМ очиқ биринчилиги ўтказилди.

Ушбу спорт мусобақаларида 8 та жамоа – 2 та қизлар жамоаси ва 6 та ўғил болалар жамоалари куч синашдилар.

Спортнинг баскетбол тури бўйича 1-БЎСМ очиқ биринчилиги учун ўтказилган мусобақаларда қизлар жамоаларидан Хўжайли шаҳри қизлари 1-ўринни, 1-сонли БЎСМда спорт билан шуғулланувчи 7-сонли умумтаълим мактаби қизлари 2-ўринни эгаллашга муваффақ бўлдилар.

Баскетболчи йигитлар ўртасидаги беллашувларда Амударё академик лицейи жамоаси 1-ўринни, 7-сонли умумтаълим мактаби жамоаси 2-ўринни ва 33-сонли мактаб жамоаси 3-ўринни қўлга киритдилар.

Баскетбол ўйини мусобақалари якунида ғолиб жамоалар 1-сонли БЎСМ фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Ўсимликлар ҳимояси кучайтирилмоқда

Айни кунда туманимизда ўсимликлар зараркунандалари, касаллик ва бегона ўтларга қарши курашишни янада кучайтириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди томонидан 2013 йид учун махсус иш дастури ишлаб чиқилди ва бу дастур туман ҳокими қарори билан тасдиқланди.

Дастурда пахтачиликда қўллаш учун 129 кг. трихограмма, 59.0 миллион дона бракон , 59.0 миллион дона олтинкўз ишлаб чиқариш режалаштириган эди. Ҳозирги кунда тумандаги барча биолабораторияларда бундай биомаҳсулотларни тайёрлаш ишлари тезкорлик билан олиб борилмоқда.

Шу кунгача профилактика мақсадида экин майдонлари атрофига, уватларга, ариқ-зовурлар четларига зарур миқдордаги трихограмма, олтинкўз ва бракон каби биомаҳсулотлар тарқатилди.

Туман ҳокимининг ёрдами билан 16 та биолабораторияга мотоколяска олиб берилди.

Ҳозирги кунда туманда қишлоқ хўжалик экинларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш мақсадида 160 дала назоратчиси ва 29 нафар агроном энтомологлар фаолият олиб боришмоқда.

 

Аҳолига яна бир қулайлик

Манғит шаҳри марказида, "Янгиобод” маҳалласи ҳудудида янги маиший хизмат кўрсатиш уйи биноси қурилиши бошланди. Тендер баҳоси 429.5 миллион сўм бўлган ушбу бино қурилиши "Манғит инвест максимум” МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда.

Ушбу маиший хизмат кўрсатиш уйи биноси қурилиб фойдаланишга топширилгач, бу ердаги аҳоли яна бир қанча қулайликларга эга бўлади.

 

Пантон кўприк мукаммал таъмирланади

4P181 "Қипчоқ-Манғит ш. – Туркманистон Pеспубликаси чегараси” автомабиль йўлининг 4-километрида жойлашган Қипчоқ пантон кўпригини Pеспублика йўл жамғармаси ҳисобидан капитал таъмирлаш ишлари бошланмоқда.

Икки босқичда, яъни 2013 ва 2014 йилларда амалга оширилиши мўлжалланган бу капитал таъмирлаш ишларининг умумий тендер баҳоси 5 млрд. 108 миллион сўмни ташкил этади.

Пантон кўпригини таъмирлаш ишлари Тахиатошдаги Қорақалпоғистон кўприк хужалигини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш, фойдаланиш корхонаси томонидан амалга оширилади.

 

Янги уй-жойлар қурилмоқда

Ўзбекистон Pеспубликаси Мустақиллигининг 22 йиллиги байрами арафасида туманимизда 70 та намунавий лойиҳа асосида қурилган уй-жойлар аҳоли ихтиёрига топширилади. Айни кунда ушбу уй-жойлар қурилиши жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.

Умумий тендер баҳоси 8991.4 миллион сўм бўлган бундай жойларнинг 42 таси "Чойкўл” овулидаги "Босу” массивида, 18 таси Вахум массивида, 10 таси эса Амир Темур номли овулнинг "Тақир қалъа” массивида қад кўтармоқда.

"Парвоз 2013”

Манғит шаҳрида жойлашган НДПИ қошидаги 3-сонли академик лицейда тугалланган ўқув йилида 700 нафардан ортиқ иқтидорли йгит-қизлар 4 та йўналиш бўйича бугунгикун талаби даражасида таълим-тарбия олдилар. Шуларнинг 232 нафари лицейни муваффақиятли тамомлашди.

Шу йилнинг 26 июнида битирувчиларга диплом топшириш маросими – "Парвоз 2013” дея номланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни лицей директори Отабек Йўлдошев очди ва ўқув муассасасидан учирма бўлаётган полапонларнинг парвози юксак бўлишини тилади. Сўзга чиққан битирувчилар 3 йил мобайнида ўз фарзандларидек ғамхўрлик қилиб, таълим-тарбия берган устозларига миннатдорчилик билдирдилар.

Суғориш маромида олиб борилаяпти

Чойкўлдаги Нурулла Ердошев раҳбарлигидаги фермер хўжалиги деҳқонлари жорий йилда 80 гектар пахта майдонидан 168 тонна ҳосил етиштириш ниятида меҳнат қилмоқдалар.

Айни кунларда бегона ўтлардан тозаланган пахта ниҳолларини суғориш ишлари маромида олиб борилмоқда.

Хўжалик пахта далаларида ниҳоллар тўлиқ ва ривожи яхши.

 

Нодиранинг дўстлари кўпайди

83-мактаб боғча мажмуасининг 4 синфини аъло баҳоларга тугатган, фаол ўқувчи Нодира Эшимбетова Манғит шаҳрининг "Олмазор” маҳалласида яшайди.

У ёзги таътилни бекор ўтказмаслик учун Тошкентдаги "Чимён” болалар ёзги оромгоҳида бўлиб қайтди.

Оромгоҳда ўз тенгқурлари билан турли спорт мусобақалари ва танловларда фаол иштирок этиб кўплаб дўстлар орттирган Нодиранинг оромгоҳда болажонлар учун яратилган шароитлардан қувончли чексиз.

Янгиликни бўлишинг: