"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

“Ягона дарча” марказлари: тезкор ва қулай!

Давлатимиз томонидан тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, замонавий талабларга жавоб бермайдиган рухсат бериш ва лицензиялаш тартиб-таомилларини, статистик, молия ва солиқ ҳисоботларини тубдан қисқартириш, уларни тақдим қилиш механизмларини такомиллаштириш эвазига қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, улар фаолиятига кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари изчил амалга оширилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2412-қарорига асосан 2016 йилнинг 1 январидан барча туман ва шаҳарлар ҳудудларида тадбиркорлик субъектларига "Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи марказлар ўз фаолиятини бошлади. Ташкил қилинган "Ягона дарча” марказлари замонавий компьютер ва бошқа ташкилий техникалар билан таъминланди.

Шунингдек, қарор билан 2016 йил 1 январидан бошлаб фақат «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган 16 турдаги давлат хизматлари рўйхати тасдиқланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 декабрдаги "Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларига "Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон Қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 358-сон қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан тадбиркорлик субъектларига «Ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш, тадбиркорлик субъектларига «Ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатиш тартиби белгилаб берилди.

Шунингдек, «Ягона дарча» марказлари ҳамда давлат органлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат хизматлари кўрсатадиган ва давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотларга эга бўлган бошқа ташкилотлар ўртасида ахборотларни айир-бошлаш идоралараро ўзаро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими воситасида амалга оширилади.

Тадбиркорлик субъектларига «Ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш давлат хизмати паспортига мувофиқ амалга оширилади.

Аризачи «Ягона дарча» марказига давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги аризани шахсан ёки почта алоқаси воситасида беради. Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали берилган аризалар давлат хизмати кўрсатадиган тегишли ваколатли органга автоматик равишда бевосита юборилади.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сон Фармонига асосан тадбиркорлик субъектларига фақат давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар орқали «Ягона дарча» тамойили асосида кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини кенгайтириш назарда тутилган.

Давлатимиз томонидан тадбиркорлик субъектларига яратилаётган бу каби имтиёз ва кафолатлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш халқимизнинг турмуш фаровонлигиниоширишга хизмат қилади.

Е.Досанов,

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Адлия вазирлиги масъул ходими.

(Фото - http://poytaxt.uz)

Янгиликни бўлишинг: