"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

ПPЕЗИДЕНТ АPЧАСИ ТОМОШАЛАPИ

2016 йил 29 декабрь куни туман ҳокимлиги биноси олдига ўрнатилиб, ясатилган арча атрофида ўтказилган "Президент арчаси” театрлаштирилган байрам томошаси болажонларимизга олам-олам қувонч бағишлади.



Манғит шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари иштирокида тайёрланган улкан байрам томошасининг бошланишини барча йиғилган болажонлар шодон қийқириқлар билан қарши олдилар.

Туман ҳокими С.Йўлдашев барча йиғилганларни, ёшларни кириб келаётган янги 2017 йил билан қизғин муборакбод этди. 100 нафардан ортиқ болажонларга Президент совғаларини топширди.



Ўзбек халқ эртаклари қаҳрамонлари, Қорбобо ва Қорқиз иштирокида ижро этилган томошалар барча болажонларга завқ-шавқ бағишлади. Байрам дастуридан ўрин олган ҳар бир ижрони нафақат болажонлар, балки ёшлар, ота-оналар ҳам мириқиб томоша қилдилар.

Суратларда: "Президент арчаси” тадбиридан лавҳалар.

Янгиликни бўлишинг: