"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

“Обод турмуш йили“ янгиликлари

ИҚТИДОPЛИ БОЛАЛАP МАСКАНИ

Бугунги кунда "Баркамол авлод” болалар маркази туманимиздаги иқтидорли, билимга чанқоқ ўқувчи-ёшларнинг севимли масканига айланган. Бу ерда болалар ўзлари хоҳлаган йўналишлар бўйича иқтидорларини намоён этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Марказда бадиий ижодиёт, ўлкашунослик ва экология, техника ижодкорлиги йўналишлари бўйича ташкил этилган тўгаракларда малакали мутахассислар амалий ва назарий машғулотлар олиб боришади.

- Марказда техника ижодкорлиги йўналиши бўйича янги тўгараклар очишни режа қилганмиз, - дейди марказ директори ўринбосари М.Pўзметов. – Яъни, бошланғич техник моделлаштириш, ёш конструктор-ихтирочи, радио-техника, электротехника ва алоқа, компьютер дизайни ва графика, компьютер сервис хизмати, ёш фото-кино ҳаваскор каби тўгараклар ўз фаолиятини бошлайди.

 

ОВУЛ ЁШЛАPИНИНГ БАНДЛИГИ

"Чойкўл” ОФЙда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилади. Айниқса, ёшларни ҳудуддаги ободонлаштириш ва якка тартибда уй-жой қурилиши ишларига жалб этишда ОФЙ таркибига кирувчи маҳалла қўмиталари раислари фаоллик кўрсатишмоқда.

Ҳудуддаги 2-маҳалла қўмитаси раиси Қ.Эрназаров маҳалла ёшлари билан ишлашишда бой тажрибага эга.

Бекорчидан худо безор, дейишади. Айни кунда маҳаллада бекорчи одамнинг ўзи йўқ. 20 нафардан ортиқ ёшлар якка тартибдаги уй-жой қурилишида ишлаб, мўл даромад топишмоқда.

Ҳудуд аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида туманда "Обод турмуш йили” Давлат Дастури асосида амалга оширилаётган қурилишлардан бир қисми "Вахум – Тақир қалъа – Бўзсув - Чойкўл” йўналишидаги йирик насос станцияларидан бири "Чойкўл” ОФЙнинг "Орқа овул”  аҳоли пунктида барпо этилаётгани яна кўплаб ёшларнинг иш билан таъминланишига имкон яратди. Мазкур қурилишда овул ёшларидан 7 нафари иш билан таъминланишди.

 

"Деҳқон бозори” кўркам бўлади

"Манғит деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти томонидан "Деҳқон бозори” ҳудудини ободонлаштириш ишлари жадал давом эттирилмоқда.

2013 йилнинг ўтган 5 ойи давомида бозор ҳудудида тадбиркорлар ҳисобидан 110 миллион сўмлик, бозор маъмурияти ҳисобидан 60 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

- Яқин вақт ичида бозорни ободонлаштириш ишларига яна 40 миллион сўм маблағ ажратамиз, 80 миллион сўмлик кредит олиб кўпгина жиҳозлар сотиб оламиз, ўз маҳсулотларини бозорга олиб келган деҳқонларни электрон тарозилар билан таъминлаймиз, - дейди "Манғит деҳқон бозори” МЧЖ раҳбари Pустам Янгибоев биз билан суҳбатда.

 

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ ОЛДИДАН

 Айни кунда туманимиздаги барча таълим муассасаларида мактаблар биноларини жорий ва капитал таъмирлаш, капитал реконструкция қилиш ишлари жадал давом эттирилмоқда.

2013 йилда инвестиция дастури доирасида 5 та мактабда капитал реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Болалар спортини ривожлантириш  жамғармаси ҳисобидан 21-сонли мусиқа мактаби биноси янгидан бунёд этилади. 23-сонли мактабга эса спорт зали қуриб берилади.

Бу ишларни амалга оширишда "Амударё” СҚБ, "Амударё қурилиш” МЧЖ, "Қурилиш хизмат” МЧЖ, "Амударё махсус қурилиш” МЧЖ қурувчилари сидқидилдан меҳнат қилмоқдалар.

Жонбозлик намуналарини кўрсатиб меҳнат қилишаётган қурувчиларнинг мақсади – барча қурилиш-таъмирлаш ишларини барвақт якунлаб, мактабларнинг ўқитувчи ва ўқувчилар жамоаларига кўркам, шинам ўқув ва спорт иншоотларини топширишдан иборат.

 

Ёз –ўтмоқда соз

Бу йил бутун мамлакатимизда бўлгани каби бизнинг туманимизда ҳам мактаб ўқувчиларининг ёзги таътилни мароқли ўтказишларига алоҳида эътибор берилмоқда.

Шу мақсадда туманимизда 4 жойда – Манғит қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи қошида "Қалдирғоч”, Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежи ёнида "Булбулча”, Дўрман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи қошида "Лочин”, Амударё мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежи ёнида "Оқ кабутар” болалар кундузги оромгоҳлари ташкил этилди.

Ёзги таътил давомида болаларнинг 3 босқичда дам олиши мўлжалланган ушбу оромгоҳларда айни кунда 380 нафар ўқувчи мириқиб дам олмоқда.

 

Касаначилик ривожи

Ҳозирги кунда туманимизда йирик саноат корхоналари, бошқа тармоқлардаги йирик корхоналар ва кичик саноат корхоналарида уй меҳнати орқали касаначилик иш ўринларини ташкил этишга алоҳида эътибор берилмоқда.

2013 йилнинг ўтган 5 ойи давомида туманимизда 124 та касаначилик иш ўринлари яратилди. Шу давр мобайнида касаначилар томонидан 161 миллион 188,3 минг сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Уларнинг ўртача иш ҳақлари 280 минг сўмдан тўғри келмоқда.

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Маркази касаначиликни янада ривожлантириш мақсадида меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат дафтарчаларини юритиш юзасидан назорат ишларини олиб бормоқда.

 

Техника таъминоти яхшиланмоқда

Техника - деҳқоннинг қўл-қаноти, дейишади. Шу боис туманимизда фермер хўжаликлари ва муқобил машина-трактор паркларининг техника базасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Қишлоқ хўжалик соҳасига Хитойдан келтирилган ва келгусида харид қилинадиганYTO русумли тракторларни эҳтиёт қисмлари билан таъминлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш учун собиқ «Амударё машина трактор парки» базасида янги корхона ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Корхона Қорақалпоғистон Pеспубликаси ва Хоразм вилоятидаги мазкур русумли тракторлар учун эҳтиёт қисмлари етказиб беради ва сервис хизмати кўрсатади.

Янгиликни бўлишинг: