"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

Жайхун илҳомлари

Шукур қил!

Шу ватан деб жонин тикканлар учун,

Сибирь, Магаданда ётганлар учун.

Дуо қилинг, шаҳид ўтганлар учун,

Бу ёруғ кунларни кутганлар қанча,

Истиқлол кўрмайин кетганлар қанча?

 

Мусофир юртларда қолиб кетганлар,

"Миллатчи” номини олиб кетганлар.

Номусин юракка солиб кетганлар,

Бу ёруғ кунларни кутганлар қанча,

Истиқлол кўрмайин кетганлар қанча?

 

Шукур қил Аллоҳга, эркинг ўзингда,

Озодлик қуёши балқир юзингда.

Келажак байроғи ўғил-қизингда,

Бу ёруғ кунларни кутганлар қанча,

Истиқлол кўрмайин кетганлар қанча?

 

Обод бўлди ҳоки авлиёларинг,

Юртга қайтди Темурдек боболаринг,

Бердақ, Ажиниёз пурзиёларинг,

Бу ёруғ кунларни кутганлар қанча,

Истиқлол кўрмайин кетганлар қанча?

 

Маломат тошларин отган кимсалар,

Кўролмай бахтингни, туҳмат қилсалар.

Оқибат чидолмай куйиб ўлсалар,

Шукур қил, истиқлол йўллари учун,

Истиқлолнинг ёруғ кунлари учун!

Ўктам Pажаб ўғли.

 

Ким эдигу, ким бўлдик

Ўз еримизда ҳатто яшадик қўрқиб,

Ўзбаки сўз айтмоқ айб бўлди баъзан.

Бир сўм зиёд топсак, яшириб, ҳуркиб,

Ватаним, деёлмай яшадик, Ватан!

 

Шукур, бугун туриб катта минбардан,

Ўзбегим дунёга ўз сўзин айтар.

Озод бўлиб зулм занжирларидан,

Истиқлолнинг улуғ тарихин битар.

Нодира ЯНГИБОЕВА.

 

Ўзбекистоним

Эй гўзал Ватаним – Ўзбекистоним,

Мен сени севаман, жўшиб туғёним.

Дунёда бетакрор боғ-у бўстоним,

Истиқлоли кулган Ўзбекистоним!

 

Сенингдек тинч ўлка йўқдир дунёда,

Мен ҳам биттадурман, сен ҳам ягона.

Озод халқинг мағрур, шод-у бахтиёр,

Сенинг номингга мен битаман ашъор.

 

Мустақил Ватаним, гулгун диёрим,

"Тинчлик мангу бўлсин!” шудир шиорим.

Сенга шеърлар битай, қўлда қаламим,

Дунёда ягона менинг Ватаним.

Азиза ЎPОЗБОЕВА,

32-сонли мактаб ўқувчиси.

 

ТИНЧЛИК ҚАДPИ

Дунёдаги энг бебаҳо,

Энг улуғ бойлигимиз –

Бу албатта тинчликдир,

Шудир бизнинг муродимиз.

 

Тинчлик - бебаҳо бойлик,

Деган боболаримиз.

Тинчлик бўлмаса жаҳонда,

Зўравонлик ҳар ёнда.

 

Шу туфайли дўстларим,

Тинчлик қадрини билинг.

Сотиладиган нарсамас,

Ҳар жойда бўлса пулинг.

 

Тинч юртда, озод жойда,

Яшаганга не етсин?

Нотинч элнинг ўзидан,

Аллоҳ бизни асрасин.

Гулчирой ЙЎЛДОШЕВА,

8-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиси.

 

Ватанимга кўз тeгмасин

Ўтмиш ҳикояларин унутмайлик ҳeч,

Ахир у тарихимиз, ўтган кунимиз.

Уруш йилларида қурбон бўлганлар,

Улуғ аждодимиз, боболаримиз.

Биз ўтмишни ҳeч қачон унутмаймиз

Ва кeлажак йўлини равон этгаймиз.

 

Минг шукур, энг улуғ ватанимиз бор,

Байроғу рамзимиз, мадҳиямиз бор.

Самоларни қучар эзгу ниятлар,

Қўллагай байроқда акс этган йўллар.

Кундан-кунга ёришар янада кунлар,

Тунни ёруғ айлар ой ва юлдузлар.

 

Ватан, тинчлигингга ҳeч кўз тeгмасин,

Сeни ёмон кўздан худо асрасин.

Ҳар битта фарзандинг томирларида,

Ватанга муҳаббат ўти чақнасин.

Пок қалблар пойингда таъзимда мангу,

Ёришиб турибди келажак тонги!

 

Ўзбeкистон, сeни асраб-авайлаб,

Байроғингни кўкларга кўтарамиз.

Буюк зотлар турар бизни қувватлаб,

Ватан, сарҳадингда собит турамиз.

Ўтмишингни ҳeч қачон унутмаймиз

Ва кeлажак йўлин равон этгаймиз!

Дилдора Pажабова,

Амударё қишлоқ хўжалик

касб-ҳунар коллeжи ўқувчиси.

 

ЮЛДУЗМАН МЕН

Ёруғ юлдуз бўлсам мен,

Дунёларни кезардим.

Қулочимни ёзиб кенг,

Самоларда сузардим.

 

Юлдузлар орасида,

Қилардим баланд парвоз.

Тинчлик, дея жаҳонга,

Орзумдан бериб овоз.

Севара ЯНГИБОЕВА.

 

МЕТИН ҚАЛҚОНИМ

Мустақиллик гаштин суриб,

Яшаяпмиз ҳур, озод элда.

Кафолатлар тинчлигимиз

Адолатли Конституция.

 

Мард ўғлонлар юртидир бу,

Обод элим – Ўзбекистон.

Келажакка кафил мангу

Қонунимдир Конституция.

 

Ҳаётимиз мустаҳкамдир,

Тинчлигимиз абадийдир.

Ҳуқуқимиз бари жамдир

Саховатли Конституция.

 

Бош китобим - Қомусим,

Менинг ор-у номусим.

Ҳар сатрида жамланган,

Синмас метин қалқоним!

 

Она халқим, буюксан,

Кўз тегмасин бахтингга.

Қомусинг-ла суюксан,

Муносибсан тахтингга.

Маҳлиё PАҲИМБОЕВА,

Амударё академик лицейи ўқувчиси.

 

ҚОМУСИМ

Дунёдаги энг буюк,

Тинчлик рамзидир суюк.

Кафолатли бахт-иқбол

Сендадир Бош Қомусим.

 

Бойликлари мислсиз,

Дахлсиз тош-тоғлари.

Сен борсан, шак-шубҳасиз,

Яшнар юртим боғлари.

 

Қалбим тўла ҳаяжон,

Юртим тинч ва фаровон.

Йўлим доим чароғон,

Тинчлик ила эл омон.

Манзура ЭШИМОВА.

 

Конституция

Конституция – бахтим,

Қонунлари чин тахтим.

Ҳар бандини ёдлайман,

Эсимдан чиқармайман.

 

Келажагим ёзилган,

Ҳамда кафолатланган.

Дилимда такрорлайман,

Юрагимда сақлайман.

 

У ҳаётим Низоми

Ва истиқлол қўрғони.

Тилимни бурро қилган,

Ҳам қадрим улуғлаган.

 

Ор-номусим – эркимдир,

Жаҳон аро кўркимдир.

Синмас метин бардошим,

Порлаб турган Қуёшим!

Машҳура АБДУЛЛАЕВА.

 

КEЛАЖАК БУНЁДКОPИМИЗ

Бугунги биз – ўзбeк боласи,

Ҳeч кимдан йўқ камлик жойимиз.

Қирларида ёнган лоласи,

Тўлиб-тошиб оқар сойимиз.

 

Бугун баланд қаддимиз кўринг,

Биз ёшларнинг кўринг шаҳдимиз.

Кeлажакнинг бунёдкорлари,

Тинч бўлсин Юрт! Шудир аҳдимиз.

 

Бизлар жасур, баркамол авлод,

Юртни қилиб кўркам ва обод.

Эгаллаб фан чўққиларини,

Эл-у халқни айлагаймиз шод.

Ирода Ердошeва.

 

ИНСОН

Ҳаёт қизиқ, инсонлар турфа,

Дунё катта бир жумбоқ асли.

Бирлари шод, бирлари хафа,

Шошиб яшар одамзот насли.

 

Ер юзида турфа одам бор,

Лек ҳақиқий инсонмас бари.

Бири хоин, бири дилозор,

Кетиб борар жаҳолат сари.

 

Инсонийлик – улуғларга хос,

Унга етмоқ жуда ҳам душвор.

Эзгуликка бор бўлса ихлос,

Ўша дилда имон устувор.

 Сабоҳат ЕPДОШЕВА,

Амударё академик лицейи ўқувчиси.

 

ТЕНГДОШЛАPИМГА

Яратилган зўр имконият,

Истиқболнинг йўллари очиқ.

Бизга кулиб боқди ҳуррият,

Истиқлолни айлади тортиқ.

 

Ўзбекистон келажаги – биз!

Севар эди улуғ Юртбоши.

Бу ишончга мангу содиқмиз,

Йўлимизда ҳурлик қуёши.

 

Чорлайман мен, ўзим сингари,

Тенгдошларни ҳаёт боғига.

Илм-ирфон чўққиси сари,

Дадил қадамларни қўйгали.

Ғиёс Ёвмутбоев, Амударё

қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

 

бувижон

Кеча эдингиз ёнимда,

Бугун эса ёдимда.

Ҳаёт илмин ўргатган,

Бувижоним, бувижон.

Наҳот энди сиз йўқсиз,

Қизим, дея суймайсиз?

Яшадингиз дунёда

Яхшилиги зиёда.

Ҳаммаларга меҳрибон

Яшаб ўтган бувижон...

Дилноза МУPОДОВА.

Янгиликни бўлишинг: