"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

ИНСОН ҚАДPИ ЮКСАК ТУТИЛГАН ЮPТ

"Куч – адолатдадир”, дея таъкидлаганлар  буюк жаҳонгир бобомиз Амир Темур.

Айни кунда мамлакатимизда демократик ва ҳуқуқий давлат қуриш йўлидаги саъй-ҳаракатлардан ҳам кўзланган мақсад юртимизда яшовчи ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдир.

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси” БМТ фаолиятида ўз мавқеи жиҳатидан ташкилот Низомидан кейин иккинчи ўринда туради. Мазкур Декларация инсоният тарихидаги кўп минг  йиллик тажриба маҳсули бўлиб, унинг 30 та моддасида жаҳондаги барча халқларнинг муштарак қадриятлари, ҳаётий хулосалари, турли ҳуқуқий тизимларда ишлаб чиқилган нормалар ўз ифодасини топган. Унда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг барча жабҳалари акс этган бўлиб, инсоннинг эмин-эркин яшаши учун зарур бўлган қоидалар, хулосалар, тамойилларни ўз ичига олган. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон Pеспубликаси  ўз мустақиллигига эришган илк кунлардаёқ, яъни 1991 йил 30 сентябрда "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси”ни имзолади, инсон ҳуқуқлари бўйича 80дан ортиқ ҳалқаро шартномага аъзо бўлди.  БМТнинг шу соҳада қабул қилинган қатор халқаро шартномалари иштирокчисига айланди. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси қоидалари Ўзбекистон Конституцияси, шунингдек, инсоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлайдиган миллий қонунчилигимиз меъёрларида ўз ифодасини топди. Хусусан, мазкур Декларациянинг 1-моддасида "Ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар. Уларга ақл ва виждон ато қилинган, бинобарин бир-бирларига нисбатан биродарлик руҳида муносабатда бўлишлари керак”, деб, 2-моддасида эса "Ҳар бир инсон ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодларидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мол-мулки, табақаси ёки бошқа ҳолатидан қатъий назар, ушбу Декларацияда эълон қилинган барча ҳуқуқ ва эркинликка эга бўлиши зарур.

Бундан ташқари, "инсон мансуб бўлган мамлакат ёки ҳудуднинг сиёсий, ҳуқуқий ёки халқаро мақомидан, ушбу ҳудуд мустақилми, васийми, ўз-ўзини идора қиладими ёки бошқача тарзда чекланганлигидан қатъий назар,  бирор бир айирмачилик бўлмаслиги керак”, деб, 3-моддасида эса "Ҳар бир инсон яшаш, эркин бўлиш ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларига эгадир”, деб кўрсатилган.

Декларация моддаларининг қайси бирини олиб қарасангиз ҳам унда шахснинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари ўз ифодасини топганлигини ва ниҳоятда инсонпарварлик ғоялари билан суғорилганини англайсиз.

Шу боисдан Асосий Қонунимизда ҳам бу қоидалар ва тамойиллар ўз аксини топган. Бундан кўзланган мақсад эса инсон қадр-қимматини юксак тутишдир.

 

Ойгул PАЖАБОВА,

газетанинг махсус мухбири.

(Фото - http://uz24.uz)

Янгиликни бўлишинг: