"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

ЎҚИТУВЧИ БИЛИМДОН БЎЛСА...

Мамлакатимизнинг ҳар жиҳатдан тўкис ривожланишида халқимизнинг чет тилларни қай даражада ўзлаштириши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги (2012 йил 10 декабрь) Қарори ҳар бир ўқув даргоҳи учун муҳим дастурий ҳужжат бўлиб хизмат қилмоқда.

НДПИ қошидаги 3-сонли Амударё академик лицейида чет тилларни,  айниқса, инглиз тилини ўрганиш ва ўргатишга алоҳида аҳамият берилади. Инглиз тилида турли хил тадбирлар, адабий-мусиқий кечалар, ҳар бир босқич талабалари ўртасида беллашувлар ўтказилиши ютуқларимиз омили бўлмоқда. Лицейнинг инглиз тили  фани бўйича ўқитувчилари тез-тез малака ошириш курсларида таҳсил олиб қайтишаётгани ҳам ўз самарасини бермоқда. Катта ўқитувчи Орзигул Ибрагимова яқинда ана шундай малака ошириш курсини ўтагач, лицейнинг чет тили фани ўқитувчилари учун семинар-тренинг ўтказди. Ўз тажрибалари, шунингдек инглиз тили ўқитиш борасидаги янги услубий ўзгаришлар хусусида маърузалар ўқиб, назарий ва амалий машғулотлар олиб борди. Натижада лицейнинг чет тили фан ўқитувчилари устоз берган тавсиялар асосида тизимдаги янгиликлардан воқиф бўлдилар.

О.Ибрагимова ўтказган семинар-тренингдан биз фан ўқитувчилари ўзимизга етарли хулосалар чиқардик.


Нафиса ЯНГИБОЕВА,

3-сонли Амударё академик лицейи инглиз тили фани ўқитувчиси. 

Фото - http://xs.uz

 
Янгиликни бўлишинг: