"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда

Тоза ичимлик суви аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил саналади. Шу сабабли кейинги йилларда нафақат шаҳарлар ва туман марказлари, балки чекка қишлоқларга ҳам ичимлик суви тармоқлари тортилиб, сув тақсимлаш иншоотлари қурилмоқда.

Аммо, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда узлуксиз сув таъминотини йўлга қўйиш катта маблағ ва вақт талаб қилади. Шу сабабли бундай аҳоли пунктларига Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёев ташаббуси билан кундалик сув етказиб бериш тизими йўлга қўйилди. Бу бўйича Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилиниб, "Ўзбекистон темир йўллари” АЖ балансига ичимлик суви ташиш учун махсус машиналар ҳамда жиҳозлар харид қилинди ҳамда жойларга етказилди.



Эндиликда туманимизда ҳам кундалик ичимлик суви етказиб бериш хизмати йўлга қўйилди. Марказлаштирилган сув таъминоти мавжуд бўлмаган Бобур номли овулдаги "Жумур овул”, "Қангли” овулидаги "Хонжиғали”, "Матар ёп”, "Жумабой соға”, шунингдек "Бўз ёп” овулидаги "Аланг овул”, "Қоражон”, "Жаппас” ва "Сари овул” аҳоли пунктларида жойлашган 325 та хонадонда яшовчи 1500 нафарга яқин аҳолига туман сув тармоқлари корхонаси томонидан жадвал асосида махсус машинада ичимлик суви етказиб бериладиган бўлди.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ичимлик сувини мақбул нархларда (1 литручун 10 сўмдан кўп бўлмаган) етказиб бериш, тўловларни банк пластик карталари орқали қабул қилиш кўзда тутилган.

Суратда: аҳолига ичимлик суви етказиб бериш жараёни акс эттирилган.

М.ШОМУPОДОВ олган суратлар.

Янгиликни бўлишинг: