"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

Жайхун илҳомлари

Баҳодир Худойберганов

ҚИPҚ ЙИЛГА ҚАСИДА

Не маърака дўстлар бугун элимизда,

Бу – қирқ йиллик айрилиқми йўлимизда?

Қирқ йиллик бир соғинч чўккан дилимизда,

Ким ёяди синфдошлик сирларини?..

 

Тақдир ҳукми – бир синфга тўпланганмиз,

Мурғак қалблар – катта-кичик сафланганмиз,

Келажакка биргаликда отланганмиз,

Ўғил-қизлар топиб бир-у бирларини.

 

Идрок этдик бирга, аввал ўзимизни,

Англаб олдик кимга айтар сўзимизни.

Қалъаларга тикдик ҳайрат кўзимизни,

Азиз тутдик Қиличбойнинг қирларини.

 

Ўша дамлар Бадайтўқай сўлим эди,

Ситоралар сирли, ойлар тўлин эди,

Қора сочлар қандай ғаюр, қалин эди,

Йиллар олар ҳаёт ҳақ-у борларини.

 

Шууримиз тўлиб борди сафоларга,

Қалқон бўлди шу юрт ранж-у балоларга,

Шўх болалик тўлди минг-минг наволарга,

Taвoф этдик Манғит элин ерларини.

 

Синфимиз-чи, қизлар билан тўла эди,

Жумагулдек шўх синфдош бўлар эди.

Олти нафар бола бунда жўра эди,

Бир Мадамин узмас дўстлик торларини.

 

Амударё бўйларини кезиб ўсдик,

Яхши кунлар келишини сезиб ўсдик,

Улкан-улкан режаларни тузиб ўсдик,

Мустақиллик сочди бизга нурларини.

 

Улғайтирар мактаб бешак руҳ-у танни,

Бирга ўқиш - ўрганишдир илм-у фанни,

Синфдошлик – идрок этиш ҳур Ватанни,

Айтсам сизга, ҳамфикрлик сирларини.

 

Йиллар бизни, ахир алдаб кетмагандир,

Фарзандларсиз дақиқалар ўтмагандир,

Набирани суймай тонглар отмагандир,

Улғайтирдик авлодимиз эрларини

 

Дориломон дамлар завқин сурайлик-чи,

Устоз бўлиб, юзга кириб юрайлик-чи,

Фарзандингиз нечук, дея сўрайлик-чи –

Мен биламан, дўстлар нима дерларини...

 

Фарзандимиз комилликка ўсиб, етсин,

Бизга шундан мақтанишлар насиб этсин,

Баланд тутиб, асрларга олиб ўтсин –

Мустақиллик маёғининг нурларини...

 

Истиқлолга гувоҳ бўлган бир авлодмиз,

Йиллар оша эсланарли ҳур авлодмиз,

Тарихимиз шодасида дур авлодмиз,

Ёдда сақланг синфдошлик сирларини!

 

Сизни кўриб, кўзлар ёшга тўларми-ей?..

Дийдордан ҳам ширин туйғу бўларми-ей?..

Қалбга шодлик ёки армон тўларми-ей...

Мен қучаман дўстларнинг ҳар бирларини!

 

Синфдошлар йиллар оша омон бўлсин,

Дийдор каби тансиқ ҳислар қалбга тўлсин!

Ватан обод, доим ҳурлик замон бўлсин!

Соғинч чертсин доим меҳр торларини!

 

ИСТИҚЛОЛ ШУКУҲИ

Гўзал ва бетакрор Ўзбекистонда,

Бир юз ўттиз миллатнинг вакиллари бор.

Муқаддас Ватанда беминнат меҳнат

Қилган инсонларга бахт бўлар ёр.

 

Байрамлар ярашар она заминга,

Бошланмоқда бизнинг олтин кузимиз.

Пахта хирмонлари юксалиб кўкка,

Бўлмоқда кундан-кун ёруғ юзимиз.

 

Юртимда кезмоқда байрам шукуҳи,

Истиқлол муборак, азиз юртдошим.

Сарҳисоб қиламиз чорак асрлик

Босиб ўтган йўлни, бугун, сафдошим.

 

Юртда турли жабҳа қилинди ислоҳ,

Янгидан қурилди мактаб биноси.

Санъат, маданият жадал ривожда,

Ҳатто ортда қолди дунё жилоси.

 

Pивожланишнинг ўзбек моделига,

Дунё аҳолиси тан бермоқда-ку.

Ўзбек ўғлонларин ютуқларига,

Pио-де-Жанейро лол қолмоқда-ку.

 

Бундан-да юқори маррани кўзлаб,

Даркордир янгидан зафарлар қучмоқ.

Ғурур ва ифтихор тўлиб юракка,

Самодан қуёшдек зиё, нур сочмоқ.

 

Тилай осмонимнинг мусаффолигин,

Биз йўлчи, йўлимиз равон, оқ бўлсин!

Оиламиз хотиржам, яхшилик учун,

Қилган орзу-ният ижобат бўлсин!

 

Жаннатмакон юртим – Ўзбекистонда

Истиқлол шукуҳи бардавом бўлсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Байрам барчамизга муборак бўлсин!

Бекберган ТЛЕУМУPОДОВ,

39-сонли мактаб ўқитувчиси.

 

КЎНГЛИМГА

Сен-ла тушкунликнинг тушовин ечсам,

Беҳис лаҳзаларнинг қуршовин эзсам.

Кўнглим иштиёқи, жононим, жоним,

Умрим йўлларида гулгун маконим!

 

Осмонўпар орзу измида юрган,

Олис юлдузларга қанотин урган.

Ошиқ хаёлларим ошиб боради,

Туйғум илҳом истаб, шошиб боради!

 

Сезгим англатади элга керакли,

Орзум озаймайди яхши тилакли.

Сен-ла тушкунликнинг тушовин узиб,

Ёзсам дейман манзур баёзлар тузиб.

 

Кўнглим туйғулари, қолманглар тўзиб,

Мен-да юрайин-да кимдандир ўзиб!

Сен-ла тушкунликнинг томирин кесиб,

Кўнглим, най чалайлик шамолдай эсиб.

 

Ёвни ношод этиб, ёрни шод этиб,

Армон қолмас эди, кетсам-да ўтиб!..

Жумабой ҲИДОЯТОВ,

"Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси.

 

Ўзбeкистоним

Аллоҳнинг назари тушган юртдир бу,

Осмонида Ҳумо учган юртдир бу.

Эзгу, тўғри йўлни қучган юртдир бу,

Фидо бўлай сeнга, Ўзбeкистоним!

 

Ҳур Ватан боболардан бизга мeрос,

Бугун бизга дунё қилмоқда ҳавас.

Доим шундай яшна, гуллайвeр қийғос,

Абадий баҳордир Ўзбeкистоним!

 

Бугун биз ким бўлдик, ким эдик олдин?

Жаҳон танир Ўзбeкистон давлатин.

Азиз тупроғинг ҳам мисоли олтин,

Асрагаймиз сeни, Ўзбeкистоним!

 

Ҳар бир фарзандинг қалбида ифтихор,

Жаҳонни титратган ўғлонларинг бор.

Марралар кўп, мақсадимиз устувор,

Парвонамиз сeнга, Ўзбeкистоним!

 

Биз-юрт кeлажаги – ўктам, навқирон,

Фарзандларинг хизматингга шай ҳар он.

Кўксимизда ғурур, қалбимиз шодон,

Корингга ярасак, Ўзбeкистоним!

Дилобар УСНАДДИНОВА.

 

ПАХТА

Ўзбегимнинг фахридур пахта,

Ҳур ўлкамиз бойлиги пахта.

Деҳқон меҳнати ила яралган,

Баланд ризқ-у рўзимиз пахта.

 

Сеҳр-у синоатин яратган билур,

У мисоли беҳисоб олтин.

Одамзотга асл либос бўлур,

Ўзбегимнинг шонидур пахта.

 

Ғайрат отин минган одамлар

Барчаси далада шу дамлар.

Пахта, деб қўйилар қадамлар,

Ҳар дилда меҳр уйғотган пахта.

 

Пахтазорга ошиқдим мен ҳам,

Чор тарафда ҳашар қизган дам.

"Мени ол”, – деб чарақлаб турган,

"Оқ олтин”им – улуғ насибам

Инобат ОТАЖОНОВА, "Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси.

 

ПАҲЛАВОН

Паҳлавоннинг кўксида,

Бўлсин қўри, мардлиги.

Йиқилмасин майдонда,

Кўрмасин ер кураги.

 

Ютай десанг ҳар замон,

Майдонда ҳалол кураш.

Мардона олиш доим,

Ютқазмай десанг, полвон.

 

Ўтиришар кексалар,

Айланишиб даврани.

Агар бўлсанг ноинсоф,

Дарров номинг қоралар.

 

Ор-у номус сақланар,

Номарддан ҳамма қочар.

Қанот қоқиб майдонда,

Номард ўзин об қочар.

Маҳлиё

ГУЛМАНБЕТОВА.

 

ВАТАН

Суви тиниқ, осмони ҳам,

Доно шоир, олимлари.

Дилда ғурур уйғотади,

Тараққиёт одимлари.

 

Ариқларда шарқираган

Сувларида минг битта сир.

Толеи ҳур, ярқираган,

Юртга қуёш мангу асир.

 

Қулочимни ёзганимча,

Ҳаволарин симираман.

Севиб ўтай ўлгунимча

Лайло сенга шайдо, Ватан!

Лайло Pажабова,

Амударё академик лицейи ўқувчиси.

 

ЙЎҚОТИШ

Қисматим шу бўлдими,

Отамни олиб кетдинг.

Жонларимни оғритиб,

Юрагим юлиб кетдинг.

 

Бахтиёр бўлмас экан,

Бир кам дунёда одам.

Етимлик ёзиқ экан,

Ҳар кимнинг умрига ҳам.

 

Ишонгим келмас сира,

Отам ўрни бўш қолди,

Кўзда нам, дилда яра.

Юрагимни ғам олди.

 

Аллоҳим, бергил сабр,

Эл-у юрт омон бўлсин.

Ҳар инсон топиб қадр,

Ҳаётда бахтга тўлсин.

Фарруҳ ҚАЛАНДАPОВ,

НДПИ талабаси.

 

ИФТИХОP

Гуллаган бу гўзал бўстон,

Таърифингга камдир достон.

Сен биттасан Ўзбекистон –

Эй, гуллаган ота макон!

 

Ўғлонларинг Алпомишдек,

Қизинг Барчин ва Тўмарис.

Эртанг порлоқдир қуёшдек,

Авлодларинг бахтли ворис.

Юлдузхон ЁҚУБОВА.

 

Фасллар

Ҳар фасл юртимнинг чиройин очиб,

Безайди гулларга, безайди нурга.

Фаслларнинг нақш-у сеҳрига боқиб,

Эл-юртим толеи тўлиқдир бахтга.

 

Фасллар ичида баҳор – келинчак,

Гулларга бурканиб яшнаган шунча.

Қирдаги шабада унга беланчак,

Баҳор гуллар ичра нозик бир ғунча.

 

Қуёш ҳам чарақлаб қиздирган чоғда,

Қайноқликдан диллар севинса, кулса.

Булбуллар сайрайди ажиб бир боғда,

Иссиқ нур тафти-ла ёз кириб келса.

 

Дарахтлар либоси тубдан ўзгарса,

Бундай манзаранинг ҳисси бўлакча.

Мевалар дарахтдан ерга тўкилса,

Олтин куз фаслининг гашти бўлакча.

 

Бунда заминимиз оромда ётар,

Оқаётган сойлар тўхтаб, бўлар жим.

Қишда кумуш қорлар қалбларга ёқар,

Халқимнинг бахти бу – менинг ҳам бахтим.

Барчиной ҚУPБОНБОЕВА.

Янгиликни бўлишинг: