"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

БУЙPУҚ ТАPТИБИДА ИШ ЮPИТИШ

Суд буйруғи ундирувчининг пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ёки кўчар мол-мулкни низосиз талаблар бўйича қарздордан талаб қилиб олиш тўғрисидаги аризаси бўйича судья судда ишни кўрмасдан чиқарган ҳужжатдир. Cуд буйруғи ижро ҳужжати кучига эга. Суд буйруғи бўйича ундирув буйруқ берилганидан кейин ва суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади. Суд буйруғи талаб нотариал тасдиқланган битимга ва ёзма битимга асосланган ҳамда қарздор томонидан тан олинган бўлса, шу жумладан, коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш ҳақидаги, оталикни белгилаш билан ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаган талаб арз қилинган бўлса, ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса, фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса, чиқарилади. Суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги ариза судга белгиланган судловга тааллуқлиликнинг умумий қоидалари бўйича берилади, ариза ёзма шаклда берилади. Кўчар мол-мулк талаб қилинган тақдирда аризада ушбу мол-мулкнинг қиймати кўрсатилиши лозим. Ариза ундирувчи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан берилаётган аризага унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат илова этилиши керак.

Судья суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилишни қонунда назарда тутилган асослар бўйича рад этиши ҳам мумкин. Судья аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисида ариза судга келиб тушган кундан эътиборан уч кунлик муддат ичида ажрим чиқаради. Аризани қабул қилишнинг рад этилиши ундирувчининг ана шу талаб бўйича даъво ишини юритиш тартибида даъво тақдим этиш имкониятига тўсқинлик қилмайди. Агар ундирувчи судьянинг кўрсатмаларига мувофиқ, у белгилаган муддатда камчиликларни бартараф этса, ариза судга дастлаб тақдим этилган куни берилган ҳисобланади. Акс ҳолда, судья аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқаради. Арз қилинган талабнинг мазмуни бўйича суд буйруғи ариза судга келиб тушган кундан эътиборан уч кун ичида судья томонидан чиқарилади. Суд буйруғи чиқарилганидан кейин судья унинг кўчирма нусхасини дарҳол қарздорга юборади. Суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида қарздор арз қилинган талабга қарши ўз эътирозларини буйруқни чиқарган судга юборишга ҳақли. Агар белгиланган муддатда қарздордан арз қилинган талабга қарши эътирозлар тушса, судья суд буйруғини бекор қилиб, бу ҳақда ажрим чиқаради. 

Ж.АБДИPИМОВ,

фуқаролик ишлари бўйича туман суди девонхона мудири.

(Фото - http://fikr.uz)

Янгиликни бўлишинг: