"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Сайловга тайёргарлик юзасидан семинар ўтказилди

Халқимиз ҳаётида муҳим аҳамияга эга сиёсий жараён –Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти сайлови кунига жуда қисқа вақт қолди. Жойларда сайлов кампаниясини жипслик билан, юксак савияда, адолат тамойиллари, Марказий сайлов комиссияси қарорлари, Ўзбекистон Pеспубликаси Консититуцияси ҳамда сайлов тўғрисидаги қонуний меъёрлар асосида ўтказиш мақсадида тайёргарлик ишлари авж паллага кирди. Туманимизда ҳам бу муҳим сиёсий жараённи уюшқоқлик билан ўтказиш, барча сайлов участкалари ишини намунали ташкил этишга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Шу мақсадда 2016 йил 19 октябрь куни туманимиздаги Амударё агробизнес  касб-ҳунар коллежи биносида сайловга тайёргарлик кўриш ва кўтаринки руҳда ўтказиш, сайловолди тарғибот ва ташвиқот ишларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Кўргазмали  семинар ишида туман ҳокимининг ўринбосарлари, соҳалар бўйича етакчи мутахассислар, участка сайлов комиссиялари раислари ва котиблари, идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари директорлари, туманимиз ҳудудида ташкил этилган Ўзбекистон Pеспубликаси Президентига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг раислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кўргазмали семинар иштирокчилари дастлаб Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежи биносида жойлашган 130-сайлов участкаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Хусусан, мазкур сайлов участкасининг безатилиши, зарур жиҳозлар билан таъминланганлик даражаси, сайловга тайёргарлик  кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ишлар, белгиланган чора-тадбирлар бўйича махсус тайёрланган жадваллар, деворий газеталар, давлатимиз рамзларининг жойлаштирилиши, сайлов кунининг яқинлашаётганини аниқ кўрсатиб турувчи тақвим,  сайлов участкаси ҳудудидаги жами сайловчилар ва биринчи марта сайловда иштирок этаётган ёшлар ҳақидаги маълумотлар билан яқиндан танишдилар.

 Туман ҳокимлигининг ташкилий-назорат груҳи раҳбари Баҳодир Болтабоев кўргазмали семинар кенгаш иштирокчиларига ҳар бир сайлов участкасида сайловчиларнинг эмин-эркин ўз фуқаролик бурчларини адо этишларини таъминлаш мақсадида участка сайлов комиссияларининг масъуллари зиммасидаги вазифалар юзасидан зарур тушунчалар берди.

Шундан сўнг кўргазмали семинар иштирокчилари 130-сайлов участкасида сайловчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Намунали жиҳозланган оналар ва болалар хонаси, барча қулайликларга эга тиббиёт хонаси, маънавият ва маърифат хоналарини бориб кўрдилар. Айниқса, маънавият ва маърифат хонасидан замонавий ахборот технологиялари, расмий ҳужжатлар, адабиётлар ҳамда мамлакатимизда ва туманимизда чоп этиладиган ижтимоий-сиёсий нашрлар жой олганлигига алоҳида аҳамият бердилар.

Иштирокчилар мазкур сайлов участкаси фаолияти билан яқиндан танишганларидан сўнг  Агробизнес касб-ҳунар коллежининг мажлислар хонасида туманда Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти сайлови кунига тайёргарлик кўриш ва бу муҳим сиёсий жараённи муваффақиятли ўтказишга бағишланган кўргазсали семинар кенгаши ўз ишини давом эттирди.

Семинарда сайлов участкаларини ҳуқуқий ва моддий-техник даражада тайёр ҳолга келтириш, ушбу муҳим сиёсий жараённи миллий сайлов қонунчилигимизда мустаҳкамлаб қўйилган тенглик, ошкоралик ва адолат тамойиллари асосида юқори савияда ўтказишни таъминлаш юзасидан фикр алмашилди.

Кўргазмали семинар кенгашда туман ҳокими Султонбой Йўлдошев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

Янгиликни бўлишинг: