"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

ЮPТИМИЗ ЮКСАЛИШИ УЧУН

Бизнинг элимизни пиллакорлар эли, десак муболаға бўлмайди. Чунки шу маскандан донгдор пиллакорлар етишиб чиққан ва биз ҳам уларнинг эзгу ишларини давом эттириб, ҳар йили пилла хирмонларини юксалтириб келмоқдамиз. Бу йилги мавсумда бир қути ипак қуртларини рисоладагидек парвариш қилиб, режадаги 63 килограмм ўрнига 91 килограмм юқори навли пилла ҳосилини топширдик ва бу борада ҳамкасб пиллакорлар орасида рекорд кўрсаткичга эришдик. Бундай юксак натижага эришишнинг ўзи бўлмади, албатта. Ипак қурти боқишга оила аъзоларимиз билан биргаликда кунни-тунга улаб меҳнат қилдик. Натижа жуда яхши бўлди.

Пилла хирмонларининг юксалиши – бу юртимизнинг юксалишига, янада ривожланиб, обод бўлишига бизнинг қўшган ҳиссамиз бўлади.

Саломат БОЛТАЕВА,

Холимбег овулидаги "Март овул” фермер хўжалиги пиллакори.

Янгиликни бўлишинг: