"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ

Шу йилнинг 11 октябрь куни халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Д.Назармуҳамедов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаиси М.Ерниязов, туманимиздан сайланган Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги масъул ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, муассаса, корхона ва ташкилотлар ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибига ташкилий масала ҳамда туман Кенгаши ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳавола қилинди.

Сессия котиби этиб 9-сонли Амир Темур сайлов округидан депутат М.Саъдуллаев сайланди.

Кун тартибидаги дастлабки масала юзасидан Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаиси М.Ерниязов сўзга чиқиб, Амударё тумани Pеспубликада энг илғор туманлардан бири бўлиб келаётганини, бу ишларда туманнинг собиқ ҳокими, марҳум Pажаббой Йўлдошевнинг хизматлари катта эканлигини таъкидлаб ўтди ва Йўлдашев Султонбой Pажапбаевични туман ҳокими лавозимига тайинлаш ҳақидаги Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаисининг фармойишини ўқиб эшиттирди.

"Нуроний” жамғармаси Амударё туман бўлими раиси Б.Аллаберганов, "Баркамол авлод” болалар маркази директори Х.Pажабова, 5-сонли Беруний сайлов округидан депутат, 40-сонли мактаб директори С.Хўжамуратовалар сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала бўйича фикр-мулоҳазаларини баён қилдилар ва номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлашини маълум қилдилар.

Йўлдашев Султонбой Pажапбаевични Амударё тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаисининг фармойиши овозга қўйилди ва бир овоздан тасдиқланди.

Амударё тумани ҳокими С.Йўлдашев сўзга чиқиб, туманимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини янада ошириш йўлида фидойилик билан иш олиб боришини маълум қилди.

Сессияда Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Д.Назармуҳамедов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Pеспубликасининг Биринчи Президенти И.Каримов бошлаб берган ислоҳотлар Амударё туманида ҳаётга изчил татбиқ қилинаётганини, Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёевнинг Амударё туманига алоҳида эътибор билан қарашини айтиб ўтди ва туманнинг янги ҳокими С.Йўлдашевнинг ишларига омад тилади.

Шунингдек, сессияда "Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаисининг 2016 йил 10 октябрдаги 97-Б-сонли "Б.А.Эрназаровни Амударё тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод этиш тўғрисида”ги фармойишини тасдиқлаш ҳақида”ги, "Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаисининг 2016 йил 10 октябрдаги 93-Б-сонли "У.Я.Полвановни Амударё тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида”ги фармойишини тасдиқлаш ҳақида”ги ҳамда "Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тавсия қилиш тўғрисида”ги масалалар муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

Янгиликни бўлишинг: