"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Куз илҳомлари

КЎНГЛИМГА

Агар ҳар ким фақат ўзи учун яшаса: еса, ичса, кийса, ўлик-тирикка қатнашмаса, тўй-маъракани билмаса, оға-инининг етар-етмасидан хабари бўлмаса, қуртдан не фарқи бор, бўсағаси тилло бўлса ҳам?!

 

Артдингми синглингнинг кўзидан ёшни,

Четга олиб ўтдингми йўлдаги тошни.

Баъзида пайқамай ойни, қуёшни,

Умринг ўтганини билмай қоларсан!

 

Бир мадад истабон келганда синглинг,

Дардини айтолмай турганда ининг.

Нега кўр, кар бўлдинг?! Нега бўлдинг жим?!

Умринг ўтганини билмай қоларсан?!

 

Жуфтингга ширин сўз кўрмабсан-ку эп,

Ахир шу бўлди-ку ҳаётингга зеб!

Ким бўлди кафилинг: "фурсатинг кўп!” - деб.

Умринг ўтганини билмай қоларсан!

 

Жисмингда сув, ҳаво, тупроқ билан ўт,

Ҳар куни бир режа қиласан хомчўт.

Ҳазрати Нуҳ каби минг йил яшаб ўт -

Умринг ўтганини билмай қоларсан!

 

Кимларга панд бердинг, кимдан единг панд,

Қачон оғу сўрдинг, қачон сўрдинг қанд.

Кўнглинг бўлганида энди Ҳаққа банд,

Умринг ўтганини билмай қоларсан!

Турсунбой Абдуллаев.

 

Мустақил Ватаним

Ватаним, бепоён кенгликларинг кўп,

Кенгликларинг ичра ҳаёт мужассам.

Пурвиқор тоғларинг, қайнар булоғинг,

Кўзимга тўтиё зарра тупроғинг.

 

Сенга келган сайёҳ давронинг кўриб,

Ўз юртин унутиб, ҳайрон қолади.

Бунёдкор элингнинг давронин кўриб,

Имкон уфқларингдан кўзи толади.

 

Ўзбегим, довруғинг оламга кетди,

Тинчлик кабутарин парвози мисол.

Қутлуғ тўй хабари дилларга етди,

Диллар эҳтиромин қабул қилиб ол!

Гулсара БОБОЖОНОВА,

73-сонли мактаб ўқитувчиси.

 

САPҒАЯ БОШЛАГАН ЯПPОҚЛАP

Сарғая бошлаган япроқлар,

Эзмоқ истайдими юракни?!

Келтирар бу ҳоллар мудроқлар,

Ҳеч нарса эмасдек керакли.

Умрим-ей, хулоса топгандай,

Ҳадикда қарайсан орқага.

Беҳоллик боққа ҳам боққандай,

Қарирсан, дегандай эртага.

Ғафлатли узлатни улоқтир,

Эй, менинг эртакли ҳисларим!

Жарангдор оҳанглар сиёқли

Кўринсин овозим излари!

Маҳзунлик – куздаги тўкилган

Хазонга ўхшаган ҳазинли.

Супуриб, ҳайдайин кўнгилдан,

Кун керак қувноқ ва ҳазилли...

Сарғая бошлаган япроқлар,

Елларда ўйнанглар дамо-дам,

Яйранглар, шохларни қучоқлаб,

Ҳаётдан завқланинг жамул-жам.

Жумабой Ҳидоятов.

 

МУСТАҚИЛ БЎСТОНИМ – ЎЗБЕКИСТОНИМ

Биз бахтли ёшлармиз, унутманг асло,

Бизникидир келажак, бизники дунё.

Сен-ла фахрлансак арзийди бугун,

Мустақил бўстоним – Ўзбекистоним.

 

Ёшларга аталган куч, имкониятлар:

Учишни хоҳласанг қанот берарлар.

Ўзингнинг қўлингда қандайин учмоқ,

Баланд парвоз қилмоқ ёки қуламоқ.

 

Эй фарзанд, кўзинг оч, атрофга қара,

Дадил бўл, қулама, енгилма асло!

Чунки сен фарзанди буюк диёрнинг,

Мустақил, ҳур Ватан – Ўзбекистоннинг

Дилшода PАҲМОНҚУЛОВА,

Амударё академик лицейи ўқувчиси.

 

PАҲМАТ

(Биринчи устозим Гулнора Pаҳимовага)

Илк бора келганда қутлуғ масканга,

Бизни қувонч ила кутиб олдингиз.

Дилларда уйғотиб меҳр Ватанга,

Азиз инсонимиз бўлиб қолдингиз.

Ҳаётда тўғри йўл кўрсатиб бизга:

– Яхшилик йўлидан юринг, – дедингиз:

Одамлар ташаккур айтади сизга,

– Эзгуликдан қаср қуринг! - дедингиз.

Ҳаёт сабоғи-ю сизнинг ўгитлар,

Қалбларга муҳрлаб бўлдик биз катта.

Миннатдормиз сиздан қиз-у йигитлар,

Бўламиз олим-у шоир, албатта.

Устозим! Бизларнинг биринчи устоз,

Ғам-ташвиш кўрмангиз асло, дунёда.

Меҳнатларингизга қанча таъриф оз,

Pаҳмат айтар, ўқувчингиз Ирода!

Ирода ЕPДОШЕВА,

38-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Бувижоним

Бўғирсоқлар пишириб,

Яхшиларга улашган.

Кўчаларни супириб,

Тозаликни ўргатган.

Ҳайит куни барчани,

Хурсанд қилган бувижон.

Патир нон ва кулчани,

Ўзи ёпган бувижон.

Ҳайит келди Ватанга,

Ўрнингиз билиняпти.

Айрилиқдан ҳар дамда,

Юрагим эзиляпти.

Зилола ШОМУPОДОВА,

40-сонли мактаб ўқувчиси.

 

КУЗДА

Кенг далада пахталар,

Шамолларда тебранар.

Барча учун иш қизғин,

Сидқи дилдан терарлар.

Фермер ака соғ бўлсин,

Пахта хирмон тоғ бўлсин.

Тупроғи зар ўзбекнинг,

Ҳосили мўл-кўл бўлсин.

Оқ момиғим бунчалар,

Баракали ўсимлик.

Тонна-тонна пахталар,

Қалбга берар жўшқинлик.

Эрта тонгдан одамлар,

Далаларга чиқади.

Барчаси бирдам бўлиб,

Хирмонни тўлдиради.

Дилдора PАЖАБОВА.

 

Устоз

Ҳар кун бизни кутиб олар,

Соғ бўлсин, деб тилак тилар.

Илм-у ҳунарлар ўргатиб,

Жўшқин ҳаётга йўллар.

Меҳрда мисли уммон,

У бир қуёш нурафшон.

Бош эгиб таъзимдадир,

Устоз олдида жаҳон.

Севинч Отажонова,

40-сонли мактаб ўқувчиси.

 

ВАТАН ДЕСАМ

Ватан, десам кўз олдимга,

Отам билан онам келар.

Оиланинг кўз-қувончи,

Укам билан опам келар.

 

Ватан, десам кўз олдимга,

Баланд-баланд тоғлар келар.

Инсонларга ризқ бергувчи,

Меваси кўп боғлар келар.

 

Ватан, десам кўз олдимга,

Обод Ватан кўрки келар.

Атрофи гулларга тўла,

Кенг, ёруғ кўчалар келар.

 

Ватан, десам кўз олдимга,

Чарақлаган қуёш келар.

Оби-ҳаёт манбаи бу,

Тиниқ-тиниқ сувлар келар.

 

Ватан, десам кўз олдимга,

Эркин бўлган халқим келар.

Бу халқимнинг етакчиси,

Доно Ислом бобом келар.

 

Ислом бобо, минг тасанно,

Pуҳларингиз бўлсин шод.

Номингизни дилда сақлаб,

Унутмаймиз умрбод!

Азиза Ўрозбоева,

32-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Устозга таъзим

Ассалому алайкум,

Эй азиз устоз.

Жисмингизга исмингиз,

Ўзингиз ҳам мос.

 

Чеҳрангиздай сўзингиз,

Гўзалдир доим.

Ҳаттоки танбеҳингиз

Бўлар мулойим.

 

Бошим ерга теккунча,

Қилай мен таъзим.

Доим дейман соғ бўлинг,

Азиз устозим!

Элёр ХУДОЙБЕPГАНОВ,

59-сонли мактаб ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: