"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

ИШИМИЗДА БАPАКА БЎЛАДИ

2011 йилнинг 3 январидан эътиборан Манғит шаҳрида бизнинг "Asia Silk” Вьетнам шўъба корхонамиз ишга туширилиб, ўзининг дастлабки маҳсулотларини ишлаб чиқара бошлади. Бундан олдин 80 нафар киши Наманган ва Урганч шаҳарларидаги ипакчилик ўқувишлаб чиқариш корхоналарида ўқитилиб, ишлаб чиқариш кўникмалари ҳосил қилинган эди. 2011 йил давомида 90 тонна қуруқ пилла хом ашёси қайта ишланиб, 36 тонна хом ипак маҳсулоти тайёрланди ва буюртмачи саноат корхоналарига жўнатилди. 2012 йилда ҳам шу тахлит иш мароми амалга оширилди. Лекин йил давомидаги барча иш кунларида маҳсулот ишлаб чиқарилди, дея олмаймиз. Чунки пилла хом ашёси етишмовчилиги туфайли кўп иш кунларида дастгоҳлар беҳуда туриб қолди. Ваҳоланки, бизнинг дастгоҳларимизнинг ишлаб чиқариш қувватлари йил давомида 250 тонна қуруқ пилла хом ашёсини қайта ишлаб, 60 тоннадан 70 тоннагача хом ипак маҳсулоти ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Бу йилги пилла ҳосилининг мўл бўлганлиги бизни ҳам қувонтирмоқда. Энг муҳими, дастгоҳларимиз тўла қувватларда ишлаши таъминланиб, маҳсулот ишлаб чиқаришдаги узилишлар барҳам топади ва ишимизда барака бўлади.

Ёқубжон ТЎPАЕВ,

"Asia Silk” Вьетнам шўъба корхонаси директори.

Янгиликни бўлишинг: