"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

СУВДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ – ДАВP ТАЛАБИ

Ота-боболаримиз уммон олдида турсанг ҳам бир томчи сувни исроф  қилма, деб бежиз айтишмаган. Чунки сув ҳаёт манбаидир. Табиийки, ҳаётимизни сувсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Сув – бебаҳо неъмат ҳисобланади. Ҳаммага маълумки, ер юзининг 2/3 қисми  сув билан қопланган, лекин  бу сувларнинг ҳаммаси ҳам ичимлик суви ҳисобланмайди. Ер юзидаги мавжуд сувларнинг фақат 2 фоизигина  ичишга яроқли бўлиб, қолган барча сувлар  денгиз ва океан  сувлари, яъни ичишга яроқсиз шўр сувлар ҳисобланади.

Бугунги кунда нафақат ичимлик суви, балки деҳқончилик учун фойдаланиладиган сув ҳам долзарб масалага айланиб бормоқда.  Чунки ер юзида кундан-кунга аҳоли сони ортиб бормоқда, қишлоқ жойларда фермерлар ва деҳқонларимиз томонидан янгидан - янги экин майдонлари барпо қилинмоқда. Бу эса сувга бўлган талабнинг янада ортишини  кўрсатади. Сув ресурсларини муҳофаза қилиш, сувнинг тозалигини сақлаш, унинг исроф булишига йўл қўймаслик учун бир қатор мамлакатларда жуда катта ишлар олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон Pеспубликасида ҳам сув ресурсларини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Ирригация тармоқлари модернизация қилинмоқда, сувдан фойдаланишни ҳисоблаш тизими такомиллаштирилмоқда, сувни тежашни иқтисодий рағбатланириш усулларидан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли ўртасида фаол тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек,  фермерлар ва қишлоқ жойларда истиқомат қилувчи деҳқонларимиз томонидан,  сувдан оқилона фойдаланиш мақсадида экинларни томчилаб суғориш ишлари йўлга қўйилмоқда.

Туманимизда ҳам сув ресурсларига бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Туман табиатни муҳофаза қилиш бўлими сув ресурсларидан оқилона фойданишни аҳоли ва кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиб бормоқда. Сув исрофгарчилигига йўл қўйган муассаса, ташкилот раҳбарлари ва фуқаролар белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилмоқда. Шунингдек, истеъмолчиларга  атроф-муҳитда юз бераётган  замонавий ўзгаришлар шароитида қишлоқ хўжалик,  саноат ва ичимлик эҳтиёжлари учун  сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш бўйича тавсиялар берилмоқда.


М.Абдримов,Ғ.Искандаров,туман табиатни муҳофаза   қилиш бўлими инспекторлари.
(Фото - http://ekolog.uz)
Янгиликни бўлишинг: