"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9395.63 +10.43
  • 1 EUR = 10360.6 +63.20
  • 1 RUB = 142.96 +1.39

"Обод турмуш йили" янгиликлари

Мавсумга тайёргарлик

Ғалла ўрим-йиғими олдидан ҳосилни қабул қилувчи «Қипчоқ Дон» қабул қилиш масканида мавсумга тайёргарлик ишлари тўлиқ якунланди. Жумладан шохобчадаги лаборатория тўлиқ таъмирланди ва бу ердаги жиҳозлар  Давлат стандартидан ўтказилди. Жами 7000 тонна донни сақлашга мўлжалланган 3 та ёпиқ омборхоналар таъмирланиб, қабул масканидаги уруғлик қабул қилиш цехи уруғликни саралаш, дорилаш учун тайёр ҳолга келтирилди. Дон қабул қилиш омборхоналарида дезинфекция ишлари ўтказилиб, техника ва ёнғин  хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бирламчи ўт ўчириш воситалари билан таъминланди ва айни кунларда «Қипчоқ Дон» қабул қилиш маскани 2013 йил ҳосилини қабул қилишга шай ҳолатда.

 

Буғдой ўрими авжида

Айни кунларда туманимизнинг деярли барча овулларида фаолият юритаётган фермер хўжаликларида 2013 йил ҳосили учун экилган кузги буғдой ўрим-йиғим ишлари давом этмоқда. Ўган йилнинг кузида 2800 гектар майдонга экилган буғдой майсалари мавсум давомида барча агротезника қоидаларига мос равишда парваришланди ва ёзнинг илк кунларида тўлиқ пишиб етилди. Етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай ўриб-йиғиб олиш мақсадида далаларда 18 та дон ўриш комбайнларидан самарали фойдаланилмоқда.


Ёз – ўтмоқда соз!

Қипчоқдаги Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежида ташкил қилинган болаларнинг ёзги оромгоҳида мавсум давомида 3 та навбатда, ҳар навбатда 100 нафардан жами 300 нафар болажонларнинг ҳордиқ чиқаришлари режалаштирилган. Мазкур оромогоҳ кам таъминланган ва кўп болали оилаларнинг фарзандларига мўлжалланган бўлиб, болаларнинг мароқли дам олишлари учун турли кўнгилочар ўйинлар, мусобақалар, викториналар ва бошқа тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати туман бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва бошқа хомий ташкилотлар вакиллари доимий равишда болажонлар ҳолидан хабар олишиб, иқтидорли ва эпчил ўқувчиларни рағбатлантириб келмоқдалар.

 

Ёнғин - тилсиз офат

Ғалла ўрим-йиғими даврида ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш борасида туман Ички ишлар бўлимининг ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари фидойилик била ниш олиб бормоқдалар. Мавсум давомида ишлатиладиган 18 та дон ўриш комбайнларини ҳамда дон ташишга жалб этиладиган барча транспорт воситалари, шу жумладан юк автомобиллари ва трактор тиркамаларини ҳамда ёнилғи мойлаш маҳсулотлари билан таъминловчи техникаларнинг мавсумга шайлиги мавсум олдидан тўлиқ текширилди. Ўрганишлар давомида масъул шахс ва тегишли ишчи-хизматчилар билан ёнғин хавфсизлигига доир суҳбат ва тушунтириш ишлари ташкил этилди. Бу ишларнинг барчаси келгусида ғаллани ёнгиндан асрашда катта самара беради.

 

Янгиликни бўлишинг: