"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7787.81 -26.42
  • 1 EUR = 9100.06 -76.86
  • 1 RUB = 124.54 -0.19

БОЛА ТЕНГДОШЛАPИГА ҲАВАС ҚИЛИБ ЯХШИ ТОМОНГА ЎЗГАPАДИ

Болалар – бизнинг келажагимиз, эртанги кунимиз давомчилари. Намунали хулқ-атворга эга фарзанди билан ота-она билан бирга ҳар бир маҳалладоши, устоз-мураббийлари, дўстлари ҳам фахрланиб юришади.

Лекин баъзан билиб-билмай ҳуқуқбузарликлар содир этган болалар билан ишлашишимизга тўғри келади. Туман ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш гуруҳи вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳида 8 нафар вояга етмаган ўсмирлар ҳисобда туради. Ёзги таътил кунларида ИИБ нозирлари бу болалар тарбияси билан жиддий шуғулланишди. Уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, спорт билан шуғулланишлари ва ҳар хил тўгаракларга мунтазам қатнашишлари учун шароитлар яратилди. "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши мутахассислари билан ҳамкорликда маҳаллаларда, оилаларда суҳбатлар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Нафақат профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаганлар, балки туманимиз маҳаллаларида яшовчи барча оилалардаги ўсмир болаларнинг ёзги таътил даврида бўш вақтларини қандай ўтказаётганлари гуруҳимиз томонидан  доимий назорат қилиб борилди. Натижада кўпчилик маҳаллаларда ота-оналар фарзандларига тўгаракларда қатнашишга рухсат беришмаётганлари аниқланди. Кўпчилик ҳолатларда ота-она томонидан назоратсиз қолган, қаерда, нима ишлар билан шуғулланаётгани суриштирилмаган ўсмирларнинг, чўмилиш таъқиқланган ҳудудларда чўмилаётган ҳолатлари аниқланди ва бунга ўз вақтида чек қўйилди. Айниқса, ҳуқуқбузарлик содир этган боланинг  хулқи ота-онаси, устози ва маҳалла фаоллари олдида муҳокама этилиб, изза қилиниши яхши натижалар бермоқда.

Гуруҳимиз ходимлари "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, ОФЙ ва МФЙлар ҳузуридаги Вояга етмаганлар билан ишлашиш комиссиялари билан ҳамкорликда ўтказган "Ёз – ўтмоқда соз”, "Ёз - 2016” тадбирларида минглаб ўсмир-ёшлар иштирок этишди. Ана шу тадбирлар доирасидаги турли спорт мусобақалари, тўгараклар машғулотлари, назаримда ўсмир-ёшларимиз учун ёзги таътил пайтида ҳам жисмонан, ҳам ақлан тобланиш палласи бўлди.

Мана, ёзги таътил пайти ҳам тугаб, барча ўқув масканларида янги ўқув йили бошланди. 2016-2017 ўқув йилининг ҳар қачонгидан ҳам муваффақиятли ўтиши учун гуруҳимиз нозирлари "Ўқувчи”, "Давомат” тадбирларини ҳозирданоқ бошлаб юборишди.

Темирбой АКИМНИЁЗОВ,

туман ИИБ инспектори, катта сержант.

(Фото - http://fikr.uz)

Янгиликни бўлишинг: