"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

БУҒДОЙГА ЎPОҚ ТУШДИ

Зироатчилик – халқимизнинг тирикчилик манбаларидан бири, ота мерос касбидир, асосий бойлиги, ризқ-насибаси, кўнглини нурафшон қиладиган фахридир. Шу боисдан-да деҳқончиликдаги ҳар бир ютуқ – шижоат-фидокорликнинг ширин меваси доим ҳам ҳаммамизни бирдай қувончга белайди.

Айни кунларда буғдой далаларида дастурхонимиз кўрки, бебаҳо неъмат - нонимизнинг мўл бўлишидан дарак бериб, олтиндай товланиб турган бўлиқ буғдой бошоқлари қалбларимизга фахр бағишлайди.

Туманимизда ўтган йилнинг кузида 2800 гектармайдонга  буғдой экилган эди. Мазкур майдонлардан тўлиқ ниҳол ундириб олиш учун амалга оширилган чора-тадбирлар ўз натижасини берди. Униб чиққан буғдой ниҳоллари ўз вақтида озиқлантирилиб суғорилиб борилганлиги туфайли мўл ҳосил етиштиришга эришилди.

Қутлуғ ишлар бошида кенгашиб, маслаҳатлашиб олиш халқимизнинг азалий удумларидандир. Отамерос анъаналарга содиқ  деҳқонларнинг буғдой ўримига бағишланган республика кўргазмали  семинар кенгаши шу йилнинг 10 июнида туманимиздаги "Бешбоев Қурбонғали” фермер хўжалигида бўлиб ўтди.

Кўргазмали семинар кенгашга Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгаши раиси М.Ерниёзов, Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасидан Pеспубликага бириктирилган вакил Ш.Тешаев, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазири С.Хўжаметов, туман ҳокими P.Йўлдошев, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхоналар, ташкилотлар раҳбарлари, фермерлар иштирок этдилар.

Тадбирда жорий йилда ҳалол ва фидойи меҳнатлар эвазига етиштирилган буғдой ҳосилини нес-нобут қилмай ўриб-йиғиб давлат хирмонига топшириш, шу мақсадда мавжуд ўрим комбайнларидан унумли фойдаланиш, буғдой ҳосилининг исроф бўлишига йўл қўймаслик каби масалалар муҳокама этилди.

Бошоқлари ҳосил салмоғидан эгилиб турган дала бошида йилнинг буғдой хирмонига оқ фотиҳа берилди. Эзгу ниятларнинг ижобат бўлишидан яратилажак  6555 тонналик юксак буғдой хирмонидан дарак бераётгандай ўрим комбайнлари шиддат билан ишга киришиб кетди.


Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: