"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ҲАЛИ МЕН ЭГАЛЛАШИМ КЕPАК БЎЛГАН ПИЛЛАПОЯЛАP КЎП

Юртбошимиз И.Каримов аҳоли билан бўлган учрашувларида, йиғилишларда бизнинг фарзандларимиз ҳеч кимдан кам эмас, ҳеч қачон кам ҳам бўлмайди, дея фахр билан айтадилар.

Бу ишонч ҳар бир ёш йигит-қизнинг зиммасига мамлакатимизда ёшларга яратилган имкониятларга лойиқ инсон бўлиб  етишиш масъулиятини юклайди.

Мен уч йилдан бери туманимиздаги БЎСМнинг  Ильдар Эримметов тренерлик қиладиган каратэ гуруҳи машғулотларига қатнашаман. Мактабимизда жисмоний тарбия дарси машғулотларини сидқидилдан бажариб, уйда ҳам чиниқиш машқларини бажариб юрганим каратэ билан шуғулланганимда жуда қўл келди. Қолаверса, устозим менинг шу спорт туридан иқтидоримни ривожлантиришга кўп эътибор берди. Аввал БЎСМ биринчиликларида, кейин нуфузли давраларда ғалабага эриша бошладим.

Менинг ҳаётимда 2015 йил ўчмас таассуротлар қолдирди. Май ойида Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Хоразм вилоятининг очиқ биринчилигида иккинчи ўринни, декабрь ойида  бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Pеспубликаси биринчилигида иккинчи ўринни енгиб олдим ва эришган натижаларим туфайли Қорақалпоғистон Pеспубликаси каратэ терма жамоаси аъзоси бўлдим.

Шу йилнинг 26-28 февраль кунлари Чирчиқ шаҳрида каратэ бўйича бўлиб ўтган Ўзбекистон Pеспубликаси биринчилигида Қорақалпоғистон терма жамоаси сафида, 45 кг.гача бўлган вазн тоифасида даврага тушиб, энг юқори ўринни енгиб олдим ва Ўзбекистон чемпиони бўлдим.

Ғолиблик шоҳсупасида туриб, тақдирланган дамларим ҳаётимнинг энг унутилмас дамлари бўлиб қолади.

Мен эришган натижаларим туфайли 14 ёшимда спорт усталигига номзод бўлдим. Бу ғалабалар менинг ўзимга бўлган ишончимни мустаҳкамлади. Устозим ҳам ҳар бир машғулотимизда "ҳали сен забт этишинг керак бўлган пиллапоялар кўп, чемпион бўлдим, деб бўшашма”, деб таъкидлайди.

Аслида менинг ҳам ниятим – туманимиз спорт шарафини халқаро мусобақаларда юқори кўтариш.

Ҳар сафарги ғалабам билан ота-онам, қариндошларим, мактабдаги устозларим, дўстларим қувониб табриклашганида кўнглимдаги шу ниятимга худди қанот бағишлагандай бўлишади.

Уларнинг ишончини оқлашга доимо интиламан. Барча тенгдошларимга: "болалик дамларини беҳуда ўтказмай, ўзларингиз хоҳлаган машғулот билан жиддий шуғулланинг, иқтидорингизни намоён этинг!”, – дейман.

Барчага мустақиллигимизнинг 25 йиллиги қутлуғ бўлсин!

 

Жаҳонгир ЖУМАБОЕВ,

55-сонли мактаб ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: