"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

Истиқлол илҳомлари

ТАБPИК

Эсганда оромбахш юртим шамоли,

Қўлга қалам ол, дер кўркам замони,

Жаҳонни лол этган кўрки-камоли,

Элни эл қилганлар доим соғ бўлсин!

 

Бугун юрт аълодир Эрам боғидан,

Дўстлар қўллаб турар сўл-у соғидан,

Қўшиқ янгратиб юрт ҳамма ёғидан

Мадҳин куйлаганлар доим соғ бўлсин!

 

Йигитлари алпдир, қизлари санам,

Улар камол топган макони шинам,

Таърифин ёзмоққа шошилар қалам,

Бахтдан шеър айтганлар доим соғ бўлсин!

 

Улкан, аҳил давлат кўтармоқда қад,

Жаҳонда ягона бўлмоқдир мақсад,

Бунда ҳар фуқаро деҳқонга мадад,

Мададкор бўлганлар доим соғ бўлсин!

 

Ҳормай-толмай борар элим карвони,

Қолмагай ҳеч кимнинг дилда армони,

Ёзилар олқишлаб шоир достони,

Достонга лойиқлар доим соғ бўлсин!

 

Ўзни юрт ишига боғласак агар,

Тўғри йўл кўрсатиб турса  ҳар раҳбар,

Не тадбир бошласак қолмас бесамар,

Юртга бош бўлганлар доим соғ бўлсин!

 

Эл равнақин тилаб, қарими ё ёш,

Иш бошлар ҳали юз кўрсатмай қуёш,

Элим, қутлуғ бўлсин йигирма беш ёш,

Истиқлолга етган ҳамма соғ бўлсин!

Аҳмад НАФАСОВ.

 

Ватан

Кўнглим туғёнлари бебош боладай,

Сени мадҳ этмоққа ундайди Ватан!

Юрагим қаърида унган лоладай,

Ифори илҳомим жамлайди Ватан!

 

Сени ёрим, дейми ёки волидам,

Барибир мен учун севимли Ватан!

Сенинг ишқинг мени тарк этмас бир дам,

Байраминг муборак, онажон Ватан!

 

Айни кучга тўлган йигитсан бугун,

Фуқаролар сен-ла бир жон-у бир тан.

Сенга ҳамроҳ бўлай, юз ёшингда ҳам

Менинг-чун севимли жонажон Ватан!

 

Сенинг мадҳинг учун қайраб қаламим,

Мудом мақтамоққа тайёрман, Ватан!

Сенинг дўстларинг ҳам дўстимдир маним,

Сенинг душманингга ағёрман, Ватан!

 

Фарҳоднинг сен учун фидодир жони,

Жон бермоққа тайёр сен учун ҳар дам.

Қани, бўлса эди шунинг имкони,

Йигитлик давримга қайтардим, Ватан!

Фарҳод АВЕЗОВ,

"Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси.

 

ИСТИҚЛОЛ ТАPОНАЛАPИ

Сервиқор қудрат берган,

Истиқлолга шон-шараф!

Шон ҳамда шуҳрат берган,

Истиқболга шон-шараф!

 

Бу ажиб замонада,

Қудратли давронада.

Юксалиш поғонада,

Истиқлолга шон-шараф!

 

 

Ўзбекни ўзбек қилган,

Эрк берган, ўзлик берган.

Катта довруғ келтирган,

Истиқлолга шон-шараф!

 

Таҳсин айтиб чин дилдан,

Борурмиз тўғри йўлдан.

Дейман халқим тилидан,

Истиқлолга шон-шараф!

 

Дилсайёр дер, иқболни,

Кўриб ўзгача ҳолни.

Айтсам, қутлуғ тимсолни,

Истиқлолга шон-шараф!

Худойберган

Жумамуродов.

 

ЖОНАЖОН ЮPТИМ

(Бадиҳа)

Аллоҳ назар солган жаннатмакон юрт,

Таърифинг дунёга бир достон бўлди.

Бебаҳо неъматинг - тинчлик, озодлик -

Аждодлар армони гул, чаман бўлди!

 

Кўзларни қувнатар она юрт кўрки,

Ҳар ёнимиз чаман, гул-райҳон бўлди.

Шукроналар айтган кексаларимиз

Дуолари ижобат бир он бўлди.

 

Булбул куйи аримайди боғлардан,

Бобо деҳқонларинг мулкдор, хон бўлди.

Она халқим қадри баланд тоғлардан,

Қизинг ой, ўғлонинг зўр полвон бўлди.

 

Муқаддас, табаррук қадамжоларда,

Аҳли дунё келиб зўр меҳмон бўлди.

Кўрдилар, ҲУPЛИК деб Ютбошимиз ҳам

Улуғ йўлда халқаро сарбон бўлди.

 

Ватан, десам қалбим тўлиб ғурурга,

Дил сўзларим шеъримга маржон бўлди.

Шундай юртда яшамоқлик олий бахт,

Ушалган орзуларим уммон  бўлди.

Насиба ЕШМУPОДОВА,

55-сонли мактаб ўқитувчиси.

 

ТУПPОFИНГ ТЎТИЁ

Ватан, беқиёссан ҳар бир инсонга,

Тупроғинг ҳамиша кўзимга зиё.

Сенинг баҳорингни соғинганларга,

Боғларинг ифори мисли мўмиё.

 

Сенинг табиатинг ўзга бир олам,

Ўзга бир оламдир бутун борлиғинг,

Саёҳатга чиқиб келган ҳар боланг,

Бош қўйиб ўпади азиз тупроғинг.

 

Мен ҳавас қилмасман ўзга юртларга,

Ватаним, тупроғинг ўпиб яшайман,

Шукроналар айтиб обод дамларга,

Баркамол авлодинг қучиб яшайман.

Гулсара БОБОЖОНОВА,

73-сонли мактаб.

 

БИЗНИНГ ЎЛКА

Биз яшаймиз дўстлар, шундай ўлкада,

Асло қиёси йўқ, замин-у кўкда.

Боғлари тўладур ҳил-ҳил мевага,

Дарёлари тўла сирли навога.

 

Бу шундай ўлкаки, шукрона янграр,

Ҳар фаслида бордур гўзал байрамлар.

Ҳар гўшада бахт куйи жаранглар,

Тўй-у томошага бойдур эллари.

 

Беғубор гўдаклар ухлар бешикда,

Бахтиёр оналар айтади алла.

Тўйга тадорик бор ҳар бир эшикда ,

Тинчлик тантанаси, ҳар бир қадамда.

 

Оҳ, нақадар тотли бу гўзал дамлар.

Бахтдан баҳс этар нурафшон онлар.

Осмонни тўлдирган ёруғ юлдузлар,

Мангу бўлсин дўстлар, давр-у давронлар.

Инобат ОТАЖОНОВА,

"Жайхун илҳомлари” ННТ аъзоси.

 

 

УЛУFИМ ВАТАН!

Ватан, сендан айро бўлгим келмайди,

Қайда бўлмай, суратларинг кўзимда.

Қанчалар севсам-да кўнглим тўлмайди,

Умрим сенга бериб, ўтай таъзимда.

 

Азим дарёларинг, сўлим боғларинг ,

Пурвиқор тоғларинг қучгим келади.

Яланг оёқларим ўпган тупроғинг,

Ҳовучлаб юзимга суртгим келади.

 

Тўрт фасл, кун-у тун далаларингда,

Бободеҳқонингга ҳамроз-у ҳамроҳ.

Қуртлар ипак сочган паллаларингда

Сени қўллаб турар яратган Аллоҳ.

 

Мусаффо осмонинг нурдан яралган,

Нурларга қоришиб учгим келади.

Онамдай, отамдай суюксан Ватан,

Болажон бағрингда ётгим келади.

 

Якка-ю ягонам, улуғим - Ватан,

Барча имконларга тўлуғим Ватан!

Нодира ЯНГИБОЕВА.

 

МАҲАЛЛАМ

"Қорамон” маҳалласи,

Дур, гавҳарнинг шодаси.

Шу обод маҳалланинг

Биз бахтиёр боласи.

Гўзал Ватан қучоғида,

Бунёд бўлди маҳаллам.

Мустақиллик йилларида,

Обод бўлди маҳаллам.

Файзиёб далаларда,

Меҳнат қилар деҳқонлар.

Ҳандалак, қовун, тарвуз,

Халқимиз учун ризқ-рўз.

Ям-яшил боғларидан,

Кетмайди асло баҳор.

Чаманзор гулзоридан,

Ватанга сочар ифор.

Фазилат Оллаберганова,

53-сонли мактаб.

 

МУСТАҚИЛЛИК БАЙPАМИ

Бу кун улуғ кундир, унутилмас кун,

Тарих чеҳрасида порлар қуёшинг.

Истиқлол байрами муборак бугун,

Сени қутлар бугун кекса-ю ёшинг.

 

Шукурким, етказди улуғ кунларга,

Ватаним озодлик бағрида яшар.

Байрамнинг шукуҳи ҳар бир юракда,

Мангу мустақиллик сенга ярашар.

 

Шундайин қувончлар, шундайин ғурур,

Буюк аждодларим руҳи мангу ёр.

Қанча фахрлансам арзийди ахир,

Сенинг номингга мен битаман ашъор.

 

Мустақиллик абадий, мангусан энди,

Ҳар битта қадамни ташлаймиз эркин.

Олдимизда турар нурли келажак,

Улғайиб, юртга бош бўламиз бир кун!

Умида АБДУЛЛАЕВА,

Амударё академик лицейи ўқувчиси.

 

Саждагоҳим, паноҳим менинг

Сен қалбларга қувонч бергувчи,

Сен барчани болам дегувчи.

Сен дунёни бирдек севгувчи,

Жаннатмакон юртимсан Ватан,

Сенга фидо, бу жон ила тан.

 

 

Тупроғингда униб-ўсяпман,

Ёш ниҳолман, сувинг ичяпман.

Сенга жоним фидо, деяпман,

Ўхшаши йўқ маконим менинг,

Саждагоҳим, паноҳим менинг.

 

 

Сени десам, иссиқ қучоғинг,

Юрагимга ўт ёқиб турар.

Булбулларни сайратган боғинг,

Жонга ором бахш етиб турар,

Сени десам, бу олам кулар.

Дилдора PАЖАБОВА,

Амударё қишлоқ хўжалик

касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

 

ҲУP ЎЗБЕКИСТОН

Мен туғилган муқаддас диёр,

Бу ҳур Ватан – Ўзбекистондир.

Киндик қоним тўкилган тупроқ,

Бойликка кон улуғ макондир,

Азиз Ватан – Ўзбекистондир!

 

Деҳқонлари тинмай тер тўкар,

Етиштирар пахта-ю ғалла.

Боғларида олма-анорлар,

Бозорлари тўкин дастурхон,

Азиз Ватан, ҳур Ўзбекистон!

 

Полизларда ҳандалак пишган,

Кекса-ю ёш оғзига тушган.

Бу ризқи мўл муқаддас Ватан,

Аллоҳимнинг назари тушган

Бу ҳур диёр – Ўзбекистондир.

 

Юксалавер, жонажон ўлкам,

Эй обод юрт, фаровон Ватан!

 

Азиза ЎPОЗБОЕВА,

32-сонли мактаб ўқувчиси.

 

ВАТАН МЕҲPИ

Бу буюк юрт фарзанди,

Осмонларга талпинар.

Мард ўғлони, дилбанди,

Давронларга талпинар.

 

Орзуларнинг боғида,

Униб-ўсган ниҳолман.

Курашларнинг тоғида,

Энг енгилмас болангман.

 

Юрак ёнар ишқ сабаб,

Бахтдан бедор кунларим.

Ватан сергак, юрт чорлар,

Нур беланган йўлларим.

 

Муҳаббатнинг бағрида,

Pуҳим ойдин, покиза.

Кел дўстим, юрт меҳрига,

Содиқ яша ҳамиша!

 

Ўзбекистон фарзанди

Осмонларга талпинар.

Мард ўғлони, дилбанди

Давронларга талпинар.

Шаҳзод Анвар ўғли.

 

КЎPИНГ БУГУН, ЎЗБEКИСТОННИ!

(Бағишлов)

Гулзор  ўлкам, гулистон ўлкам,

Ўзбeгим бўлмас ҳеч кимдан кам.

Завол  кўрмай яшармиз ҳар дам!

Асл Ўзбeк қизиман мен ҳам,

Лаҳза айро бўлмасман сeндан.

 

Ва ҳeч қачон ўчмасин номинг,

Асрагаймиз шавкат-у шонинг.

 

Бағри кeнгсан, эй Она Юртим,

Eр-осмонинг бепоён сенинг.

Тўмариснинг йўлидан юрдим,

Аждодларим қўллайди мeни.

Комил  бугун ҳар  бир фарзандинг,

Pавнақингга қўшажак ҳисса.

Оламга машҳур Самарқандинг,

Pегистон майдони – бир қисса.

Имон-диёнатли халқсан сeн,

Мустақил, ҳур Ўзбeкистоним!

Сенинг жажжи, бир ғунчангман мeн,

Абадий гулла, гулистоним,

Нурга тўла боғ-у бўстоним!   

 

Мен ҳам бир  кун бўламан катта,

Улуғлайман ҳар қарич eринг.

Қадрлайман сeни албатта,

Аллалаган онамсан мeнинг.

Дунё тан олди бугун бизни,

Дунё лол Ўзбeк ёшларига,

Албатта, ҳайрат нури ёғилгай,

Сурурбахш тўй-у ошларига.

 

Виқор-ла  туради тоғларинг,

Алвон лолаларинг очилар.

Тоғ ёнида сўлим боғларинг,

Ажиб гулдан ифор сочилар.

Наволаринг сeҳрли бирам,

Инсоният  қалбин забт этар,

Мустақиллик кўкларга етар.

 

Жоним қурбон бўлсин ўзингга,

О, она юрт, гўзал диёрим.

Не тонг, асло ўчмас юракдан:

"Истиқлол яшасин!” - шиорим,

Миллатим номус-у орим!

 

Спортда ҳам, илм-фанда ҳам

Eнгилмас қудратга айландинг.

Номинг ила барча қалбларга

Гўзал Ватан  ҳиссини солдинг.

Аллоҳ сeни асрасин ҳар дам.

 

Фарзандларим кам бўлмасин, дeб,

Имконият эшигин очдинг.

Дориломон кунлар кўрсин, дeб,

Оламга мeҳр нурини сочдинг.

 

Ўзбeклар доим ўзига бeк,

Замон билан ҳамнафасдир лeк,

Бугун Ўзбeк ўзгарди тубдан, 

Eлиб ўтар, Оврўпадан ҳам!

Кўринг бугун, Ўзбeкистонни,

Истиқлол қучган гулистонни.

Спортдаги буюк қудратингга,

Тан бeрмоқда жумлаи-жаҳон.

Олам аро ўчмасин номинг,

Ноз-нeъматга тўлар хирмонинг.

Ислом бобо, сизга минг раҳмат,

Мустақиллик бўлсин, то абад! 

Ирода Ердошeва, 

38-сонли мактаб ўқувчиси.

 

ОСТОНАСИ ОЛТИН КОШОНАМ

Бугун баланд тутиб қаддингни,

Тинчлик, дея дунёга боқдинг.

Юксалтириб шаън-у қадрингни

Ҳар дилда эрк оловин ёқдинг.

 

Ҳуснинг ҳамма элдан сулувроқ,

Кундан-кунга очасан чирой.

Борми менга сендан улуғроқ.

Ватан, ўзинг замин узра ой.

 

Сен отамсан, меҳрибон онам,

Порлаб турган ой-у қуёшим.

Остонаси олтин кошонам –

Бахт бергувчи ғамхўр йўлдошим!

Динора КАPИМБОЕВА,

Амударё академик лицейи ўқувчиси.

 

БЕТАКPОPИМ, БАХТИМСАН

Ватан, менинг тахтимсан,

Осмонимсан бепоён.

Қуёшимсан порлаган,

Бетакрорим, бахтимсан.

Кўзларимнинг қораси,

Қалбимнинг дурдонаси.

Киндик қоним томган ер -

Янгиликни бўлишинг: