"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва ҳеч қачон кам бўлмаймиз!

5-21 август кунларида бутун дунё халқларининг диққат-эътибори Бразилиянинг Pио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари – ҳар тўрт йилликнинг энг йирик спорт фестивали беллашувларида бўлди десак, муболаға бўлмас.

Боиси, 200 дан зиёд давлатлар спортчилари ғолиблик учун ўзаро  баҳс олиб борган Олимпиада мусобақалари қайси давлатда спортга эътибор кучли эканлигини ва қайси давлат вакилларининг мусобақаларга яхши тайёргарликлар кўрганлигини аниқлайдиган синовдир.

Мамлакатимизда Юртбошимиз И.Каримов раҳбарлигида спортнинг оммалашувига улкан эътибор қаратилаётганлиги ўз самарасини берганлигини Олимпиада баҳслари давомида бутун дунё кўрди, тан олди.

Олимпиадада ўз иштирокини 1996 йилда  бошлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ортда қолган олти Олимпиададаги энг яхши кўрсаткичини "Pио - 2016” Олимпиадасида қайд этди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Олимпиада умумий баҳсларида дунёда 21-ўринни, Осиёда тўртинчи, МДҲ давлатлари орасида иккинчи, Марказий Осиёда эса биринчи ўринни қўлга киритди. Бокс терма жамоамиз эса биринчи ўринни эгаллади.  Спортчиларимиз 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 бронза медалини енгиб олишди. Мамлакатимиз спорт шарафини юксалтиришга муваффақ бўлган спортчиларимизни бугун бутун Ўзбекистон халқи шарафламоқда.

Спорт фестивалида айниқса боксчиларимизнинг иштироки бутун халқимизни мамнун қилди. Спортнинг айнан шу туридан Ҳасанбой Дўстматов, Фазлиддин Ғойибназаров, Шаҳобиддин  Зоировлар томонидан учта олтин медалнинг қўлга киритилиши мамлакатимиз спорт тарихида ўзига хос унутилмас воқеа бўлиб қолади. Ҳасанбой  Дўстматовга Олимпиада ўйинларининг техникаси энг кучли боксчига бериладиган кубоги топширилгани (бу мукофот биттагина спортчига насиб этади) менинг қалбимда ҳам юксак фахр уйғотди.

Қўлга киритилган медалларнинг кўпчилиги айнан бокс туридан эканлиги диққатга сазовордир. Шунингдек, оғир атлетикадан олтин медални қўлга киритган Pуслан Нуриддиновнинг Олимпиада рекордини янгилагани бутун спорт оламида ўзига хос воқеа бўлди.

Энг муҳими, ўзбекистонлик спортчилар фестивал баҳсларининг энг интизомли қатнашчилари, дея эътироф этилди.

Айнан  спорт мураббийи бўлганимдан булар менда улкан таассуротлар қолдирди. Яратилган бугунгидек шароитлардан унумли фойдаланиб, шогирдларим билан аввалгидан ҳам қунт билан ишлашга ундади. Орадан тўрт йил ўтиб, олимпиада эстафетасини олган Япония мамлакати пойтахти Токиода бўлиб ўтадиган спорт фестиалида вакилларимиз дунё миқёсида олдинги ўринларда бўлишига ишонаман. Чунки бунинг учун мамлакатимизда барча имкониятлар бор.


Жасур НУPИМБЕТОВ,

БЎСМнинг бокс бўйича мураббийи.

(Фото-http://turkistonpress.uz)

Янгиликни бўлишинг: