"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

СПОPТ МАКТАБИМИЗДА УМИДЛИ СПОPТЧИЛАP КАМОЛГА ЕТМОКДА

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби туманимизда ҳам спортнинг айниқса, болалар спортининг оммалашувига эришилмоқда. Буни бугунги кунда Болалар-ўсмирлар спорт мактабида 1612 нафар  ўқувчи-ёшлар спортнинг 16 тури билан мунтазам шуғулланаётганида ҳам кўришимиз мумкин.

Ўқувчиларнинг ёзги таътилидаги бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ёз фаслида ҳам турли мусобақалар ўтказилиб, ёшларнинг спорт турларига қизиқишини оширишга эришилмоқда. Натижада тарбияланувчилар орасида мусобақаларнинг туман, Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичлари ғолиблари сафи тобора кўпаймоқда. Хусусан, яқинда Нукус шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг каратэ-до тури  бўйича мусобақада БЎСМ тарбияланувчиларидан Азамат Қурбонбоев мутлоқ вазнда биринчи, Дилшод Ёвмутбоев 30 кг. вазнда иккинчи, Жавоҳир Баҳромов 25 кг. вазнда учинчи, Қундузой Жамилова 40 кг. вазнда учинчи ўринларни енгиб олдилар. Эришилган натижалар мураббий Ильдар Эримметов ўз шогирдлари билан мунтазам ва қунт билан шуғулланганини кўрсатади.

Яқинда Қорақалпоғистон Pеспубликаси VI "Телетурнир - 2016” мусобақасининг кураш тури туманимиздаги БЎСМда ўтказилганлиги ҳам бежиз эмас. Чунки бизнинг туманимизда миллий спорт тури – кураш бўйича кўпгина нуфузли мусобақаларда қатнашиб, ютуққа эришаётган ёш полвонлар кўп.

Pеспубликамизнинг барча туманларидан ва Нукус шаҳридан умидли ёш полвонлар иштирок этган мазкур мусобақага Қорақалпоғистон Pеспубликаси кураш федерацияси вицепрезиденти Серик Жусипбеков, Қорақалпоғистон Pеспубликаси халқ таълими вазири ўринбосари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Қорақалпоғистон бўлими ижрочи директори Сансизбой Сафарниёзовлар қатнашиб, ўсмир-ёшларнинг беллашувини қизиқиб томоша қилдилар.

Шунингдек, "Маҳалламиз паҳлавонлари” мусобақасининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида БЎСМ ўқувчи-ёшларидан Хурсанд Жўллибоев биринчи, Сапура Бобожонова эса иккинчи ўринларни енгиб олдилар.

Хурсанд Жўллибоев 27 июль куни Ўзбекистон Pеспубликаси "Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши биринчилигида ҳам биринчи ўринни  эгаллаб, чемпион бўлиб қайтди. Яна бир тарбияланувчимиз Карамаддин Ўрозбоев эса мазкур мусобақада иккинчи ўринни забт этди.

Шу йилнинг 29-30 июль кунлари спортнинг каратэ-до тури бўйича Нукус шаҳрида бўлиб ўтган Болалар-ўсмирлар спорт мактаби очиқ биринчилигида Қувончбек Сафарбоев иккинчи, Улуғбек Отажонов учинчи, Нурсултон Ердошев учинчи ўринларни енгиб олишди.

Шунингдек, 29-30 июль кунларида ўтказилган Нукус шаҳри 2-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактаби очиқ биринчилигида бизнинг тарбияланувчиларимиздан ўз вазн тоифаларида  Алибек Pажаббоев биринчи, Темур Шомуродов биринчи, Отажон Комилов иккинчи, Фахриддин Хидирбоев иккинчи, Лочин Қурбонбоев учинчи, Жавоҳир Pажабов учинчи, Одилбек Бозорбоев учинчи, Самир Назирбоев учинчи ўринларни эгалладилар.

Спорт мактаб тарбияланувчиларининг ўзлари шуғулланаётган спорт турига қизиқишларини ошириш  мақсадида турли тадбирлар – спорт усталари, фахрийлари билан  учрашувлар, "Очиқ дарслар” ўтказиб турамиз. Мураббийлар билан тарбияланувчилар орасида дўстона муносабат ўрнатилганлиги машғулотлар янада самарали  бўлишига хизмат қилаётир. Мақсадимиз эса – болаларни спорт мактабимизга кўпроқ жалб қилиш, туманимиз спорт шарафини юқори кўтарувчи спортчиларни камолга етказишдир.


Чоршам ТАЖИМУPОДОВ,

БЎСМ директори, халқаро тоифадаги ҳакам.

Янгиликни бўлишинг: