"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7909.37 -35.07
  • 1 EUR = 9306.16 +43.21
  • 1 RUB = 126.72 -1.73

АҲОЛИНИНГ БАНДЛИГИ – ЭЛ-ЮPТ ОБОДЛИГИ МЕЗОНИ

Аҳолининг ишсиз қатламини ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг истак-хоҳишлари ҳамда касбий малакаларини инобатга олган ҳолда иш билан бандлигини таъминлаш давлат  ижтимоий сиёсатида муҳим ўрин тутади. Шу боис, туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ҳар йили Бандлик дастурига мувофиқ янги иш ўринлари ташкил этиш, марказга мурожаат қилган ҳар бир фуқаронинг касб-кори, лаёқатига мос иш билан машғул бўлишлари учун шароит яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилади.

Хусусан, туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туманда 2016 йилда  янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳолининг бандлигини таъминлаш Дастури бўйича 4814 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, ўтган 7 ой давомида 2559 та  янги иш ўринлари ташкил этилди ва бу борадаги режа 100,6 фоизга уддаланди. Бешта асосий йўналиш бўйича, яъни, мақсадли дастурларга мувофиқ ташкил этиладиган иш ўринлари, кичик корхона ва микрофирмаларни ташкил этиш учун тижорат  банклари томонидан ажратиладиган кредитлар ҳисобидан, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш, уй меҳнатининг  барча  шаклларини ташкил этиш ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ҳисобидан иш ўринлари яратиш бўйича белгиланган режа ортиғи билан бажарилди.

Туманимиздаги 8 та касб-ҳунар коллежларини 2015-2016 ўқув йилида 2652 нафар ёшлар муваффақиятли битирдилар. Битирувчиларни ишга жойлаштириш мақсадида тўрт томонлама  шартномалар асосида улар эгаллаган мутахассисликларга мос йўналишдаги корхоналар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди ва битирувчилар 1112 та корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаб чиқариш амалиётларини ўташлари учун имкониятлар яратиб берилди. Натижада коллеж битирувчиларининг 99,9 фоизи доимий иш билан таъминланишди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ўтган 7 ой давомида туман Бандликка кўмаклашиш марказига 795 нафар фаол иш қидирувчи фуқаро мурожаат қилган бўлса, шундан 790 нафари марказ томонидан ишга жойлаштирилди, 31 нафар фуқаро касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, 54 нафари эса жамоат ишларига жалб қилинди.

Аҳолининг бандлигини таъминлашда бўш иш ўринлари ярмаркалари муҳим аҳамият касб этади. Ўтган давр мобайнида 6 марта ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркаларида 245 та корхона ва ташкилотлардан 743 та бўш иш ўринлари таклиф этилди. Шуниси эътиборга моликки, мазкур таклиф қилинган бўш иш ўринларига 96 нафар аёл-қизлар, 110 нафар ёшлар ўз касбий йўналишлари бўйича ишга жойлашдилар.

Аҳолининг бандлигини таъминлаш – энг аввало фуқаролар фаровонлиги, оила, маҳалла, бундан ҳам муҳими, она Ватан ободлиги масаласидир. Чунки ўзига маъқул машғулот билан банд бўлган инсон ҳамиша эзгу ишларга интилиб яшайди: ўзини, оиласини иқтисодий бақувват қилмоқ ниятида яшаб, меҳнат қилади. Фуқаро ўз оиласида тинч-хотиржам бўлса, оилалар янада мустаҳкам, эл-юрт обод бўлиб бораверади.


Акбар ХЎЖАМУPОДОВ,

туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори.
(Фото-http://turkistonpress.uz)
Янгиликни бўлишинг: