"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Савол беринг, жавоб қайтарамиз

Савол:  Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувни нотариал тартибда тасдиқлаш тартиби қандай?

Саволга 2-сонли туман давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси Шаҳноза Бобожонова жавоб беради:

– Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув (алимент миқдори, шартлари ва тўлаш тартиби) алимент тўлаши шарт бўлган шахс билан алимент олувчи ўртасида Ўзбекистон Pеспубликаси Оила Кодексининг 130-моддасига биноан тузилади. Агар алимент олувчи муомалага лаёқатсиз бўлса, келишув унинг қонуний вакили билан тузилади.

Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиб, нотариал тартибда тасдиқланиши лозим. Нотариал тартибда тасдиқланган келишув ижро варақаси кучига эга бўлади.

Тўланадиган алиментларнинг миқдорини тарафлар мазкур келишувда белгилайди. Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментнинг миқдори алимент суд тартибида ундирилганда болалар олиши мумкин бўлган миқдордан кам бўлмаслиги керак.

Алиментлар:

- алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадига нисбатан улушларда;

- вақти-вақтида пул билан тўланадиган қатъий суммада;

- бир йўла пул билан тўланадиган қатьий суммада;

- мол-мулк билан ёки келишувда қайд этилган бошқа усулларда тўланиши мумкин.

Алимент тўлаш ҳақидаги келишувда алимент тўлашнинг турли усулларини бирга қўшиб қўллаш назарда тутилиши мумкин.

Савол:  Бола асраб олмоқчиман. Бунинг тартиби ҳақида маълумот берсангиз.

Бобур Собиров, Амударё тумани.

Саволга Амударё тумани ФҲДЁ бўлими инспектори Муборак Примбетова жавоб беради:

– 2013 йили қонунчилигимизга киритилган ўзгартиришларга асосан фарзандликка олиш фақат суд тартибида амалга оширилади. Бунинг учун фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза билан фарзандликка олинаётган боланинг яшаш жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судига мурожаат қилинади.

Суднинг фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб ўн кун ичида ФҲДЁ органи фарзандликка олинган боланинг туғилиши қайд этилган далолатнома ёзувига зарур ўзгартишлар киритиши лозим.

Ўн ёшдан ошмаган боланинг туғилган жойи суднинг ҳал қилув қарори асосида Ўзбекистан Pеспубликаси ҳудуди доирасида ўзгартирилган бўлса, у ҳолда фарзандликка олувчи (лар)нинг яшаш жойидаги ФҲДЁ органига тикланган далолатнома ёзуви қайд этилади ва етти кун ичида дастлабки далолатнома ёзуви қайд этилган ФҲДЁ органига уни бекор қилиш ҳақида хабарнома юборилади.


 (Фото - http://mehnatdarsi.uz)

Янгиликни бўлишинг: