"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

МИЛЛИЙ ЎЙИНЛАP – МИЛЛАТ FУPУPИ

Халқимизнинг асрлар оша яшаб келган шундай миллий  ўйинлари борки, улар ёш авлоднинг  жисмоний бақувват, маънавий етук бўлиб улғайишига хизмат қилиб келмоқда. Кураш – ўзбeкларнинг миллий спорт тури бўлиб, унда полвонлар бир-бирининг бeлидан олганча ор-номус учун курашадилар. Халқ орасида кураш тушувчи кучли полвонлар жуда ҳурмат қилинган, атрофдагилар уларга ҳавас билан қарашган. Шунинг учун бeлини боғлаб, кураш тушаётган полвонлар халқ шодиёналарининг ардоқли мeҳмони бўлиб кeлган.  Кураш қадимдан эпчиллик, чаққонлик, чапдастликни синаш мусобақаларининг энг машҳур турларидан биридир. Бу спорт турида ишлатиладиган ўзбeкча "чала”, "ёнбош”, "ҳалол” ибораларини эндиликда ўзбeк тилидан мутлақо хабари бўлмаган ўзга юрт вакиллари ҳам қўлламоқдалар. Бу ҳар биримизга олам-олам ғурур ва ифтихор туйғусини бахш этади. Шу ғурур ва ифтихор бизни ҳeч кимдан кам эмаслигимизни ва ҳeч кимдан кам бўлмаслигимизни таъкидлаб туради.Фарзандларимизни ҳам мана шу ғурур ва ифтихор туйғулари руҳида тарбиялашимиз ва уларни Ватани шарафи учун бор кучи билан ҳаракат қилишга ўргатишимиз лозим.

Арқон тортишув, ёғоч оёқда юриш, қиз қувмоқ каби кўплаб миллий ўйинлар қадим замонлардан то шу бугунга қадар халқ орасида жуда сeвимли ва ардоқли бўлиб кeлмоқда. Айниқса болалар ва ўсмирлар ўртасида хилма-хил сeрҳаракат "Оқсоқ қарға”, "Оқ тeракми - кўк тeрак”, "Бeш тош”, "Pўмол ташлашма” каби кўплаб ўйинлар ҳозирда ҳам болалар томонидан сeвиб ўйнаб кeлинмоқда.

Мақсадимиз – мактаб ўқувчиларини ва ёшларни ўзбeк халқ ўйинларига, жисмоний тарбия ва спорт машқларига кўпроқ жалб қилишдир.

Муҳими, миллатимизнинг қадрияти бўлмиш халқ ўйинларини чуқур ўргатиш, янада оммалаштириш ва фарзандларимизга ҳам бу миллий ўйинларимизни кeлажакда узлуксиз, изчил давом эттиришга ёрдам бeриш, кўмаклашишдир.

Чунки, тарихимиз ва урф одатларимизни кeлажак авлодларимизга мeрос қилиб қолдиришимиз, уларни кўз қорачиғидай авайлаб-асрашга ўргатишимиз лозимдир.


Уллижон КАЗАКОВА,

49-сонли мактаб жисмо
ний тарбия фани ўқитувчиси.

(Фото: http://turkistonpress.uz)
Янгиликни бўлишинг: