"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9550.76 +42.11
  • 1 EUR = 10620.5 +11.10
  • 1 RUB = 156.59 +2.57

Патронаж ойлиги ўтказилмоқда

Ўзбекистон Pеспубликаси мустақиллигининг 25  йиллигини муносиб кутиб  олиш, "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган профилактик йўналишдаги тадбирларни янада такомиллаштириш мақсадида 2016 йилнинг 11 июлидан  11 августига қадар туманимизда даволаш профилактика муассасаларида патронаж ойлиги эълон қилинди. Туман аҳолисини бир ой давомида патронаж хизмати билан  қамраб олиш мақсадида жами 189375 нафар аҳоли ва 31926 хонадон ўрганилиши режалаштирилган. Шу жумладан, 2476 нафар ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз қариялар, ногиронлар, 8219 нафар ёш оилалар,  51339 нафар фертиль ёшдаги аёллар, 2192 нафар ҳомиладорлар, 299 нафар янги туққан аёллар, 4243 нафар 1 ёшгача бўлган болалар, 413 нафар 18 ёшгача ногирон болалар, 27598 сурункали касаллиги бор  диспансер назоратидаги беморлар кўрикдан ўтказилиши режалаштирилган.

Айни кунда мазкур тадбир муваффақиятли амалга оширилмоқда.

 

Ойдин САИДАБДУЛЛАЕВА,
кўп тармоқли марказий по
ликлиника участка терапевти.           
(Фото - http://nuroniy.uz)
Янгиликни бўлишинг: