"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9547.05 -3.76
  • 1 EUR = 10585.8 -35.50
  • 1 RUB = 155.06 -1.59

“МАҲАЛЛАНИНГ ЭНГ ОPАСТА ҚИЗЛАPИ”

Маълумки, туманимиздаги барча таълим муассасаларида жамоатчилик асосида фаолият олиб борувчи "Ораста қизлар”  тўгараги ташкил этилган бўлиб, бу тўгаракларда қизларни мустақил ҳаётга ўргатиш асносида тозалик, озодалик, орасталик, гигиенага ўргатиш ҳамда энг муҳими, маънавий дунёқарашини шакллантириш назарда тутилган. Вояга етмаган қизлар орасида эрта турмуш ва туғруқларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш йўлга қўйилди. Бу тўгаракларга фаол қизлар аъзо бўлиб, тенгдошлари ўртасида ташвиқот-тарғибот ишларини олиб боришмоқда.

Шунингдек, ёшларни 12 йиллик мажбурий таълим жараёнига қамраб олиш, оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта туғиш ва эрта турмушга чиқариш ҳолатларининг олдини олиш, оилалар турмуши бузилишининг олдини олишда ҳамкорлик тизими яратилди.

Дастлаб мактаб ўқувчилари, сўнг лицей, коллежлар ўқувчи қизлари орасида "Ораста қизлар” тўгараклари ташкил этилган бўлса, айни кунда бу тўгараклар фаолияти кенг кўлам касб этиб, маҳалла тизимига ҳам олиб кирилди ва ягона режа асосида фаолият кўрсатмоқда. "Ораста қизлар” тўгараги аъзоларига шифокорлар, тажрибали уй бекалари, кўпни кўрган онахонлар озодалик «Алифбе»сини ўргатиш билан тўгарак машғулотларини бошлаб, бугун маҳалла-кўйга, хонадонларга орасталик ва покизаликни олиб кирдилар.

Яқинда туман Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Камолот» ЁИҲ фаоллари билан ҳамкорликда "12 йиллик мажбурий таълим – менинг саодатим учун” шиори остида "Ораста қизлар” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танлов якунида ҳакамлар ҳайъати хулосаларига кўра, 3-ўринни Аёқчи маҳалла фуқаролар йиғини, 2-ўринни Жумуртов шаҳарча фуқаролар йиғини ҳамда фахрли 1-ўринни Қиличбой овул фуқаролар йиғини "Ораста қизлари” эгалладилар ва ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланиб, танловнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

"Маҳалланинг энг ораста қизлари” кўрик-танлови ғолиби бўлган Қиличбой овул фуқаролар йиғинининг "Шарқ гавҳари” жамоасига кейинги босқичда ҳам омад тилаймиз!

 

Гавҳар ЧИМБОЙЧИЕВА,
"Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бошқаруви бош мутахассиси.
(Фото - http://uza.uz)
Янгиликни бўлишинг: