"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

Замонавий қиёфа касб этган мактаб

Истиқлол йилларида мамлакатимизда таълим муассасаларини янгидан қуриш, мавжудларини капитал таъмирлаш ишларига катта эътибор қаратилмоқда. Натижада келажагимиз эгалари бўлмиш ёшларнинг замон талаблари асосида билим олишлари учун барча зарур шароитлар яратилмоқда.

2016 йилнинг манзилли давлат дастури доирасида туман бўйича жами 10 та таълим муассасасида таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Яқинда "Қурилиш хизмат” масъулияти чекланган жамияти қурувчиларининг фидойи меҳнатлари боис замонавий қиёфа касб этган Жумуровул маҳалласидаги 48-сонли умумтаълим мактаби биноси фойдаланишга топширилди.

Мактабнинг янгидан таъмирланиб, замонавий қиёфа касб этган биносининг очилиш маросимида сўз олганлар таъкидлаганидек, муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда таълим-тарбия ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мазкур мактаб биносини капитал таъмирлаш ишларига 252 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Натижада 190 ўқувчи ўринга мўлжалланган таълим маскани биносида ўқувчилар, ўқитувчилар учун барча шароитлар яратилди.

Албатта, бу каби эътибор келгусида мамлакатимиз номини дунёга танитадиган ёшларимиз сафининг янада кенгайишига замин яратади.


Суратларда: юқорида – мактаб биносининг ташқи кўриниши. Пастда – мактаб биносининг фойдаланишга топширилиш маросимидан лавҳа.

Янгиликни бўлишинг: