"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

ОPАСТАЛИК – ҚИЗЛАP КЎPКИ

Азал-азалдан ўзбек халқи саранжом-саришталик, орасталик, тозаликка амал қилиши билан алоҳида ажралиб туради.

Ҳар бир оиланинг файз-у таровати, орасталиги оила аъзоларининг одоби, хулқ-атворини ҳам белгилаб берувчи мезон ҳисобланади.

Орасталик сўзининг маъноси жуда кенг бўлиб, табиатан доимо тозалик, покизалик ва гўзалликка интилиб келаётган инсонларнинг истагини ҳам англатади.

Шахсий гигиена қоидалари инсон танасининг  ҳар жиҳатдан тоза бўлишини тақозо этса, оиладаги умумий гигиенага доир билимлар ҳаётий кўникмаларни шакллантира бориб, тиббий маданиятни, маънавиятни тарбиялайди.

Соғлом турмуш тарзи қоидаларига амал қилиш келажакда оилавий ҳаётга тайёр бўлиш ва саломатликни асраб қолишни таъминлайди. Инсон соғлом экан, у яхши яшайди, орзуларига етишади, кўп имкониятларга эга бўлади, ҳаёти гўзал ва фаровон кечади.

Демак, соғлом турмуш тарзига амал қилган  одам нафақат ўзи ва оиласига, балки жамиятга ҳам катта фойда келтиради.

Туманимиздаги  ҳар бир мактабда бўлганидек, бизнинг  38-сонли мактабимизда ҳам "Ораста қизлар” тўгараги мавжуд. Бу тўгаракка мактабимизнинг 8-9-синфлари қизлари жалб этилган. Тўгарагимизга мактаб бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Саодат опа Гулмонова бошчилик қилади. Ҳафтанинг ҳар жума куни машғулотлар бўлади. Унда "Эрта турмушнинг салбий оқибатлари”, "ОИТС касалликлари ва ундан ҳимояланиш”, ва "Қизларнинг репродуктив саломатлиги” каби бир қатор муҳим мавзулар юзасидан суҳбатлар ўтказилади.

Мактабимиз ораста қизлари туманимизда ўтказилган "Ораста қизлар” кўрик-танловида фахрли 1-ўринни, Pеспублика босқичида  2-ўринни эгалладилар.

 

Ирода ЕPДОШЕВА,

38-сонли мактаб

ўқувчиси.

(Фото - http://old.wcu.uz)

Янгиликни бўлишинг: