"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

МАХАЛЛА – ҚАДPИЯТЛАP МАСКАНИ

Маҳалла! Бу сўзни мен "Ота”, "Она” сўзларидан кейин иккинчи ўринда турадиган сеҳрли сўз дегим келади. Маълумки, биз оилада туғиламиз, нафақат оила, балки маҳалла-кўй тарбиясини оламиз.

Ўзбекларда маҳаллачилик қадимдан бор. Урф-одат, анъана, қадрият борки, маҳаллада туғилади, маҳаллада сайқал топади. Маҳаллада абадий қолади. Чунки маҳалла бўлгани учунгина бу тушунчаларга ўрин бор, маҳалла бўлсагина булар қўлланилиб келинади. Менинг фикримча, барча эзгу ўйли, эзгу амалли, бировдан яхшилигини аямайдиган, Ватанни жонидан ортиқ севиб, унга муносиб фарзанд бўлиб, унинг камолотига ҳиссасини қўшишга интилганларгина маҳаллада қўним топади. Ҳа, ифтихор билан айтишимиз керакки, маҳалла тузилмаси фақат бизда, ўзбек халқида, ўзбек миллатида, Ўзбекистонда бор. Бу билан эса фахрланмасликнинг иложи йўқ.

Маҳалланинг кўҳна тарихга эгалигига асосий гувоҳ бу – ота-боболаримизнинг ўгитлари, ҳикматлари ва мақолларидир. Маҳалла ҳақида бежизга бундай ҳикматлар яралмаган. Ҳаммасининг ўз исботи бор, ҳаммаси амалда синалган.

"Бир болага етти маҳалла ота-она” ҳикматли ибораси замирида қанча-қанча сир-синоат, жумбоқ яширин. Нега? Нега энди икки қўшни эмас, етти қўшни эмас. Борингки, бутун бошли бир маҳалла эмас, нақ еттита маҳалла ота-она? У маҳалланинг бу маҳалла фарзанди билан нима иши бор? Унинг тарбияси унга нимага керак? Ўзининг ота-онаси, ўзининг маҳалласи бор-ку? Нима қилади бошини оғритиб? Ўзлари тарбия қилиб олаверсин?!

Йў-ў-қ! Ўзбек бундай қилолмайди, фарзанднинг нотўғри тарбиясига бефарқ қараб туролмайди, кўзини юмиб кетолмайди. Чунки у – ўзбек!

Бу маҳалла бўлсин, у маҳалла бўлсин, барибир бир оила, бир маҳалла! Бир-бирига туташ, бир-биридан ажралолмайди. Бир-бирига бефарқ қараб туролмайди. Бунга ҳам сабабчилар - ўзбек!

Майли, бу бир мақол дейлик. Лекин ўзбекнинг андишаси-чи? Андиша  маҳаллага бориб тақалмайдими? Чунки маҳаллада андиша кучли. Ҳар бир ўзбек номаъқул иш қилиб қўйишдан, маҳалла олдида шармисор бўлишдан қўрқади. Чунки маҳалла – кўпчиликнинг нафрати яхшиликка олиб келмайди.

Маҳаллани ҳам Ватан деб билиш, унга содиқ бўлиш, унинг ривожига ҳисса қўшиш, озодалигини сақлаш, маҳалла учун жон куйдириш, одамлари билан аҳил-тотув яшаш, миллийликни янада юксалтиришга интилиш ҳам ҳар бир ЎЗБЕКнинг миллий бурчидир. Чунки маҳалла келажаги – ҳар биримизнинг келажагимиздир.

 

Азизахон МАЛИКОВА,
Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.
Янгиликни бўлишинг: