"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ҚPИМ-КОНГО ГЕМОPPАГИК ИСИТМА КАСАЛЛИГИ: УНДАН САҚЛАНИШНИНГ ЙЎЛИНИ БИЛАСИЗМИ?

Қрим-Конго  геморрагик иситма касаллиги вирус қўзғатадиган, табиий шароитда каналар орқали юқадиган ўта хавфли юқумли касалликдир. Йирик ва майда шохли ҳайвонларда учрайдиган иксод каналари геморрагик иситма касаллиги вирусининг ташувчилари, кемирувчилар, йирик ва майда шохли моллар эса геморрагик иситма вирусининг манбалари ҳисобланади.

Ушбу касаллик ўзида  геморрагик вирусини  сақлайдиган каналарнинг чақиши ва қўллар кана қони билан ифлосланиши натижасида одамларга юқади. Бундан ташқари, касаллик одамга шу касаллик билан оғриган беморнинг қони орқали ҳам юқиши мумкин. Бухоро, Навоий, Сирдарё, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларининг чўл ҳудудлари мазкур касаллик бўйича табиий ўчоқли ҳудудлар ҳисобланади. Касаллик республикамиз ҳудудига четдан кириб келиши ва тарқалиши ҳам мумкин.

Касалликнинг яширин даври ўртача 2 – 3 кун давом этади. Баъзида бу давр бир неча соатларга қисқариши ёки 14 кунгача чўзилиши мумкин. Касаллик ўткир бошланиб, беморнинг тана ҳарорати 30-40 даражагача кўтарилиши, совқотиб қалтираши, мушаклари оғриши, баданга тошма тошиши, юз, бўйин, кўкрак қисми терилари қизариши, милк, бурун, ошқозон-ичаклардан қон кетиши каби аломатлар билан намоён бўлади. Баъзи ҳолатларда касаллик оғир кечиб, бемордан қон кетиши натижасида  ўлим қайд этилади. Мазкур касаллик геморрагик белгиларсиз шаклда ҳам кечиши мумкин. Касалликнинг бу шаклида баданда тошмалар тошмайди, қонталашлар кузатилмайди, органлардан қон кетмайди, касаллик асосан иситма ва заҳарланиш аломатлари билан намоён бўлади.

Шу боис, чўл ҳудудига  дам олишга чиққанлар дам олиш учун мўлжалланган жой мол боқиладиган яйловдан камида 2 – 3 км. масофа узоқда бўлишига эътибор беришлари керак.

Шуни унутмаслик керакки, агар баданга кана ёпишганлиги аниқланса, тезда яқин жойлашган тиббиёт муассасасига мурожаат қилиш зарур. Биринчи галда канани эҳтиёткорлик билан  ҳимоя қўлқоп кийиб олиб ташлаш зарур. Дастлаб кана ёпишган жойга 2-3 томчи ўсимлик ёғи томизиб, 10-15 дақиқа кутиш керак. Пинцет ёки ип ёрдамида секин-аста терига ёпишган кана олиниб, шу жойга йод суртилади ва устига бактероцид пластир ёпиштирилади. Олинган кана пенициллин флаконга солиниб, оғзи тиқин билан бекилади ва ёқиб ташланади. Ишлатилган резина қўлқоплар 70 фоизли этил спирти билан ишлов берилгач, ечилади ва ёқиб  юборилади.

Касаллик бўйича табиий ўчоқли худудларда яшовчи ва ишловчилар орасида касалликнинг олдини олиш бўйича суҳбатлар ўтказиб, буклетлар тарқатилиши, нафақат касаллик юқиши, балки кана чақишидан ҳимояланиш имконини беради.


Жумабой ЯВКАШЕВ,

туман Саломатлик маркази директори. 
                          
Янгиликни бўлишинг: