"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Хайр мактаб – салом коллеж

Амударё туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 87 умумтаълим мактабларида 25 май куни эрталаб соат 8:00 да Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси мадҳияси янграши билан "Сўнгги қўнғироқ” тадбири бошланди.



Тадбир байрамона безатилган умумтаълим мактаб ҳовлисида ҳаваскорлар тўгараги чиқишлари, ота-оналар ва фахрий ўқитувчилар табриклари билан бошланди. Тадбирда жонажон Ватанимизни, тинчлик-осойишталикни, ёшлик ва муҳаббатни, устозларга эҳтиромни тараннум этувчи шеърлар ўқилди, куй-қўшиқлар ижро этилди. Фан олимпиадалари, интеллектуал беллашувлар, ижодий танловларда, ободонлаштириш ва жамоат ишларида фаол қатнашган ёшларга фахрий ёрлиқлар топширилди. Сўнгги қўнғироқ чалинганида ҳар бир ўқувчи яна бир ёшга улғайганини англаб, қалби қувончга тўлди.  Қўнғироқ 9-синф битирувчилари учун мактабда сўнгги бора дарсга чорлаб чалинди. Бироқ 9-синф ўқувчилари учун 2 сентябрь куни қўнғироқ касб ҳунар коллежлари ва академик лицейларда яна қайта чалинади. Улар таълиминг кейнги босқичи ҳисобланган касб ҳунар таълими олиш учун яна 3 йил давомида ўқишни давом эттирадилар.

Тадбир сўнггида барча умумтаълим мактаблари «Хайр мактаб – салом коллеж» тадбири доирасида ҳудуддаги касб ҳунар коллежлари ва академик лицейга боришди. Улар ўрта махсус таълим муассасаларидаги шароитлар, ўқув лаборатория хоналари билан танишдилар.



Туманимиздаги мавжуд 74 та 9 йиллик мактабларни бу йил 3178 нафар ўқувчилар муваффақиятли битказиб, таълимнинг кейинги босқичида туманимиздаги 7 та касб ҳунар коллежларида ва Манғит шаҳридаги 3-сонли Амударё академик лицейида ўқишни давом эттириши учун барча шарт шароитлар яратилган.


Бундан ташқари янги 2013-2014 ўқув йилида туманимиз 9-синф битирувчилари Хитой овулида янгидан қурилаётган Амударё транспорт коллежида ўқишни давом эттиришлари мумкин.

 

 

   Pаматулла Матқурбонов,

   туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими,"Ўқувчиларни касб ҳунарга йўналтириш ва психологик педагогик диагностикасини методиктаъминлаш кичик гуруҳи” раҳбари.

Янгиликни бўлишинг: