"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

ПАPТИЯМИЗ НУФУЗИ ОШМОҚДА

ЎзХДП туман Кенгаши асосий эътиборни партия сафларини билимли, онгли ёшлар ҳисобига тўлдириб, партиянинг сайлов олди дастурида белгиланган вазифаларни халқ билан биргаликда бажариш, электорат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратмоқда.

Партиянинг туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳида 2015 йилга мўлжалланган иш режасига асосан жами 8 та масала кўриб чиқилди. 2016 йил иш режасига асосан шу кунгача 5 та масала кўриб чиқилди. Кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, туман Кенгашига таклифлар бериб борилди.

Бундан ташқари, халқ депутатлари туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссиясининг шу кунга қадар 12 та йиғилиши бўлиб, кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, туман Кенгашига таклифлар берилди.

2016 йил 23 март куни халқ депутатлари туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси ҳамда ЎзХДП депутатлик гуруҳининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Туман Кенгаши аъзолари шу кунга қадар меҳнат жамоаларида, ўқув юртларида ва маҳаллаларда қатор амалий учрашувлар, тадбир ва семинар-мулоқотлар ўтказди.

ЎзХДП депутатлик гуруҳи (гуруҳ аъзолари 5 нафар) иш режасида кўрсатиб ўтилган муддатларда депутатлик гуруҳи аъзоларининг аҳоли билан учрашувлари ўтказилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашига Амир Темур номли сайлов округидан депутат сифатида мен ўзим сайловчилар билан 12 марта учрашув ўтказдим. 2-Чордара сайлов округидан депутат Б.Мадаминов 9 марта, 3-Бойовул сайлов округидан депутат Н.Давлетова 10 марта, 5-Беруний сайлов округидан депутат С.Хўжамуратова 11 марта, 10-Тош ёп сайлов округидан депутат О.Йўлдошев 12 марта, 12-Арна бўйи  сайлов округидан депутат Т.Бабаниёзов 8 марта учрашувлар ўтказиб, аҳоли мурожаатлари бўйича тегишли тартибда чора-тадбирлар белгиладилар ва амалга оширдилар.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2-"Чордара” сайлов округидан депутат Б.Мадаминов 2 марта, 3-Бойовул сайлов округидан депутат Н.Давлетова 3 марта, 5-Беруний сайлов округидан депутат С.Хўжамуратова 3 марта, 10-Тош ёп сайлов округидан депутат О.Йўлдошев 5 марта, 12-Арна бўйи  сайлов округидан депутат Т.Бабаниёзов 3 мартадан депутатлик сўровлари билан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиб, белгиланган муддатларда жавобларини олдилар.

Доимий комиссия ҳамда депутатлик гуруҳи аъзолари ўзлари сайланган сайлов округларида фуқаролардан келиб тушаётган ёзма ва оғзаки мурожаатларни қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқмоқдалар. Жумладан, шу кунга қадар доимий комиссия аъзолари фуқароларнинг 23 мурожаатини ҳамда депутатлик гуруҳи аъзолари 21 мурожаатни кўриб чиқиб, тегишли жавобларни бердилар.

Партия сайлов олди платформасида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида туман Кенгаши депутатлик гуруҳи ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг  Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси билан хамкорликни янада мустаҳкамлайди. Бу ўз навбатида партиямизнинг аҳоли орасидаги нуфузи ошишини таъминлайди.


Мақсуд Саъдуллаев,

ЎзХДП туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Кенгашнинг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш  бўйича доимий
комиссияси раиси.

(Фото - http://elections.uz)

 

Янгиликни бўлишинг: