"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

САЙЛОВЛАP ОЧИҚ ВА ОШКОPАЛИК PУҲИДА, ФУҚАPОЛАPНИНГ УЮШҚОҚЛИГИ ВА ФАОЛЛИГИ АСОСИДА ЎТДИ

Маълумки, жорий йилнинг май-июнь ойларида бутун мамлакатимиз бўйлаб маҳалла ҳаётидаги энг муҳим жараён – фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайлови бўлиб ўтди.

Туманимизда 14 нафар аъзодан иборат таркибда сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси ҳамда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича 47 та ишчи гуруҳлари тузилди. Туман комиссияси ва ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳлар фаолияти давомида  барча шароитлар,  тегишли Қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқий адабиётлар, намунавий ҳужжатлар тўпламлари билан таъминланди.

2016 йилнинг 10-20 апрель кунлари фуқаролар вакилларини сайлаш юзасидан аҳоли пунктлари ва кўчаларда аҳолининг умумий йиғилишлари ўтказилиб, туман бўйича овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган жами 115117 нафар фуқаро рўйхатга олинди, аҳоли пунктлари ва кўчаларда – 493 жойда аҳолининг умумий йиғилишлари ўтказилиб, фуқаролар вакиллари сайланди.

Фуқаролар вакилларини сайлаш бўйича аҳолининг умумий йиғилишларида ишчи гуруҳлари томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш, уларга қўйиладиган талаблар, йиғин раиси (оқсоқоли) маслаҳатчиларининг миқдор таркибини белгилаш, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) маслаҳатчилари лавозимларига номзодлар кўрсатиш ҳақида аҳолига кенг тушунтириш бериш ҳамда йиғин раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари лавозимларига энг муносиб номзодларни сайлаш юзасидан фуқароларнинг фикр ва мулоҳазаларини умумлаштириш бўйича ишлар олиб борилди.

Туман ҳокимлиги ва кўмаклашувчи комиссия томонидан сайловга доир жами 9 та семинар, шу жумладан, 3 та кўргазмали семинар ташкил қилинди.

Ишчи гуруҳлар томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига 105 нафар номзодлар кўрсатилди, уларнинг ҳужжатлари кўмаклашувчи комиссияда муҳокама қилиниб, туман ҳокимига асослантирилган хулосалар бериши учун тақдим қилинди. Шулардан 101 нафар кишини йиғин раиси лавозимига номзод этиб киритишга келишим берилди. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови бўйича вакиллар йиғилишлари 5 май куни бошланиб, 3 июнь куни якунланди.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови йиғилишларида вакил бўлиб сайланган жами 3190 нафар вакиллардан 2974 нафари, яъни 92,3 фоизи бевосита сайловларда иштирок қилдилар.

Амир Темур номли, З.М.Бобур номли овуллар ва Босув маҳалла фуқаролар йиғинларида сайловлар яширин овоз бериш тарзида ўтказилди.

Сайланган 47 нафар фуқаролар йиғинлари раисларининг 46 нафари ёки 97,9 фоизини олий маълумотлилар, 1 нафари ёки 2,1 фоизини ўрта-махсус маълумотлилар ташкил қилади.

Жами 47 та фуқаролар йиғинларига сайланган фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари)нинг 2 нафарини аёллар ташкил қилади, олдин шу лавозимда ишлаб келаётган 17 нафар йиғин раиси қайта сайланди, 30 та фуқаролар йиғинларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) янгидан сайланди.

Йиғин раиси вазифасига сайланганларнинг 2 нафари иқтисодчи, 2 нафари ҳуқуқшунос, 17 нафари ўқитувчи, 21 нафари муҳандис, 1 нафари агроном ва 4 нафари бошқа мутахассислик эгаларидир. Уларнинг 4 нафари 40 ёшгача, 15 нафари 40-50 ёш оралиғидаги, 28 нафари 50 ёшдан 60 ёшгача бўлган кадрлардир. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари бўлган фуқаролар йиғинлари раислари эса 2 нафарни ташкил қилади.

Сайловларда фуқаролар йиғинлари раисларининг 471 нафар маслаҳатчилари сайланиб, улар орасида биринчи маротаба сайланганлар 264 нафарни ёки жами маслаҳатчиларнинг 56,1 фоизини ташкил қилди.

Маслаҳатчиларнинг 337 нафари ёки улар жами сонининг 71,5 фоизи олий маълумотлилар, 106 нафари ёки 22,5 фоизи ўрта-махсус маълумотлилар, 28 нафари ёки 5,9 фоизи ўрта маълумотлилардир. Сайланган маслаҳатчиларнинг 128 нафари аёллардир. Pаис маслаҳатчиларининг 62 нафари 40 ёшгача, 105 нафари 40-50 ёш оралиғидаги, 201 нафари 50 ёшдан 60 ёшгача, 103 нафари 60 ёшдан ошганлар, 3 нафари халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидир.

Умуман олганда, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови кенг жамоатчиликнинг юқори даражадаги иштироки ва фуқароларнинг фаоллиги, ташкилотчилиги билан амалдаги қонун талабларига мувофиқ очиқ ва ошкора, муқобиллик ва тенг сайлов ҳуқуқи асосида ўтказилди.

Умид қиламизки, янгидан сайланган фуқаролар йиғинларининг раислари ва уларнинг маслаҳатчилари Ватанимиз равнақи, эл-юрт осойишталиги, маҳаллаларимизда меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат муҳитининг бардавом бўлиши йўлида фидойилик билан меҳнат қиладилар.

 

Pустам PЎЗМЕТОВ, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси раиси.

(Фото - http://adolat.uz)

Янгиликни бўлишинг: